Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  53 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Абдулла Абдуллаев: “Барчамиз битта ватан шарафини ҳимоя қиламиз” News

Абдулла Абдуллаев: “Барчамиз битта ватан шарафини ҳимоя қиламиз”

Барчангизга маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини январь ойида муҳим мусобақа кутиб турибди.

Таиланддаги Осиё чемпионатида ўртага Олимпиада йўлланмаси тикилгани боис, бу турнирнининг масъулияти ўта юқори. Биз бу борада айрим саволларимиз билан жамоа ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевга мурожаат қилдик.

- Футболчилар олимпия терма жамоа ихтиёрига турли ҳолатда етиб келадилар. Бу жамоавий ўйинни шаклланишига тўсқинлик қилмайдими?
- Футболчилар ўз клубларидан бошқача кайфиятда етиб келсада, бу тайёргарлик жараёнига асло таъсир қилмайди. Терма жамоада мақсад битта бўлади. Бундай пайтда клубда бўлиб ўтган ишлар иккинчи даражага тушади. Болларда кайфият яхши. Асосий тайёргарлик Дубайда бўлиб ўтади, унда бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

- Масалан “Бунёдкор” жамоаси аъзолари бронза медалига эга чиқди. “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди. Қолган клублар пастки поғоналарни забт етди. Бу ички муҳитга қандай таъсир қилади?
- Бу борада ҳавотирга ўрин йўқ. Барча футболчилар аҳил-иноқ. Ундан ҳам яқин бўлиб кетганмиз. Барчамиз битта ватан шарафини ҳимоя қиламиз, битта жамоани аъзоси ҳисобланамиз. Учинчи ўринни олди, еттинчи ўринни олди деган гап йўқ бизда.



- Вадим Абрамов сизни жорий йилда марказий ҳимоячи сифатида кўпроқ майдонга туширди. Ўзингизни ҳимояга мансуб ўйинчи деб ўйлайсизми?
- Ҳар бир мураббий футболчини ўзига маъқул келган тарафини танлайди. Масалан Миржалол Қосимовга олдинги чизиқдаги ҳаракатларим ёққани учун, ҳужумчи ортига қўйарди. Абрамов эса ҳимояда синаб кўрди. Менимча ОТЖда таянч ярим ҳимояда ўйнасам керак. Марказий ҳимояда яхши футболчилар бор. Мураббий мени қайси позицияга қўйса ўша жойда ҳаракат қилишга тайёрман.

- Дастлаб Дубайда ўқув машғулот йиғини олиб борилади. Сўнг Таиландга йўл оласизлар. Узоқ муддатли парвоз жамоани жисмоний имкониятини пасайтириб юбормайдими? Аввалари бундан жуда кўп азият чекканмиз...
- Шуларни инобатга олган ҳолда Дубайдан тўғридан-тўғри Таиландга учамиз. Икки жойни иқлими деярли бир хил. Дейлик ҳаводаги босим, намлик ўхшаш. Барчаси бизнинг фойдамиз учун қилинмоқда. Муваффақиятли иштирок этишимиз учун барча иш қилинди. Кетишимиз олдидан ташкил этилган тадбир ҳам руҳиятимизга янада қўшимча куч берди деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика