Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Абдулҳафиз Абдулҳамидов: “Алижон Маражабов мен учун ҳам устоз, ҳам дўст эди” News

Абдулҳафиз Абдулҳамидов: “Алижон Маражабов мен учун ҳам устоз, ҳам дўст эди”

Кеча Андижонда бўлиб ўтган хотира турнирида собиқ ҳакамлар марҳум Азим Аҳмедов, Шавкат Раҳимов ва Алижон Маражабовнинг яқинлари ҳам ташриф буюрди.

Бугунги кунда журналистика соҳасида фаолият юритаётган Абдулҳафиз Абдулҳамидов ўз вақтида рефериликда мехнат қилган. У кишидан марҳум Алижон Маражабов тўғрисида сўраганимизда, сукут сақлаган холда, марҳум ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

- Ишонасизми, Алижон акамнинг оламдан ўтганига ҳалигача ишонгим келмайди. Ҳалигача эсимдан чиқара олмиман. Ҳудди ёнимизда юргандек бўлади. Баъзида ўтириб, акахонимизни эслаб, кўзимга ёш оламан. Чунки у киши билан жуда кўп йиғинларда бўлганмиз. Мен учун ҳаётда ҳам устоз ва дўст эди. Ҳакамлар йиғинига бирга борардик. Ўйинларга ҳам бир гуруҳ бўлиб борганмиз. Энди умри қисқа экан, нима қиламиз... Мана фарзандлари ўзимизни укамиз. Отасидан бизга мерос бўлиб қолди. Уларга ҳам тўғри тарбия берган. Бугунги тадбирни ўтказиш ғоясини тўнғич ўғли Анваржондан чиқибди. Бу ҳам катта иш. Мана шундай мусобақаларда фахрийларнинг иштирок этаётгани, Наманган, Учкўприк, Шаҳрихон жамоалари. Бу жамоалар ўзлари чин дилдан хоҳлаб, турнирга келганига шубҳа йўқ. Боиси Алижон акам ўзи илгари шу каби фахрийлар учрашувини ташкил этилишида, жонбозлик кўрсатиб келган. Самимий инсонлар тоифасига кирарди. Ташкилотчилиги билан ажралиб турарди. Ҳакамликда мехнат қилганимизда кўпинча бирга бўлардик. Керакли маслаҳатларни бериб турган.

Алижон Маражабов (чапда) билан бирга

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика