Latest news

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  9 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз" News

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз"

Багуслав Баниак бошчилигидаги "Турон" жамоаси бугун Тошкент йиғинидан ўрин олган "Қизилқум" билан ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ёш футболчиларидан бири Абдулазизхон Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғри, Суперлигадаги ҳолатимизни яхши, деб бўлмайди. Лекин вазиятни ўнглашга интилмоқдамиз. Танаффусда камчиликлар, ўйинимиздаги хатолар устида ишлаш жараёни кетмоқда. Биринчи давранинг қолган тўртта ўйинида натижаларимиз яхши бўлади, деган умиддаман. 

Ҳозиргача иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Жамоамизнинг тактикасида ўзгариш бўляпти. Буёғига икки ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Мазкур ўзгариш бўлажак учрашувларда самара беришига аминман. 

Ғалабасиз серия қачон тугайди?  "Бунёдкор" билан ўйинда бор кучимиз билан тўп тепамиз. Ушбу учрашувда ютуқни ўзимизники қилиб, жамоанинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз. Биринчи давранинг сўнгги тўртта ўйинида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Абдулазизхон Абдурашидов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика