Latest news

16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  6 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7

Абдулатиф Абдуқодиров: “Мураббийларнинг алмашавериши натижага таъсир қилди” News

Абдулатиф Абдуқодиров: “Мураббийларнинг алмашавериши натижага таъсир қилди”

Иккинчи даврада “Андижон” сафига келиб қўшилган Абдулатиф Абдуқодиров бир нечта голларга муаллифлик қилиб, жамоаси учун фойдали трансферлардан бирига айланди.
Бунгача “НБУ-Осиё”да ўйнаб келган 27 ёшли ҳужумчи олий лигага қайтиб, бу ерда ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Натижада уни келаси йил ўз таркибида кўришни хоҳловчи клублар сони ортиб бормоқда. Футболчининг ўзи билан суҳбатлашиб, мавсум якуни ва келгуси режаларини билишга қизиқдик.

- Афсуски “Андижон” олий лигани тарк этди. Тўғриси, иккинчи даврада жамоага келаётганимда элитада қолишимизга 80 фоиз ишонгандим. Лекин бир қатор муваффақиятсиз ўйинлар натижасида кучлилар сафини тарк этдик – дея гап бошлади Абдуқодиров.

- Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?
- Жамоада яхши йигитлар йиғилган. 70 фоиз маҳаллий ўйинчилардир. Албатта бу таркиб билан олий лигада қолишни уддаласа бўларди. Бироқ мураббийларнинг алмаштирилиши салбий таъсир ўтказди. Футболда бу нарса муҳим саналади. Энди янги мураббийнинг ўйин услубига мослашиб бораётганида, яна ўзгариш қилиниши ўйинчиларга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди. Лекин мураббийларнинг бирортасини ҳам бу билан айбламоқчи эмасман. Уларнинг ҳар бирини ўзига яраша иш услуби бўлади. Унга кўникиш учун вақт керак. Афсуски вақт бизни кутиб турмасди. Яна шуни ҳам айтиш жозики, биринчи даврада жамоа атига 4 очко йиғганди холос. Биз футболчилар имкон қадар жамоани кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилдик.

- Жамоа турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этганидан кейин “Андижон”га ўтганингиздан афсусланмадингизми?
- Йўқ, сира ҳам афсус чекмадим. Аксинча бу ерда ўйнаб, яна аввалги спорт формамга кириб бордим. Қолаверса “Андижон”даги фаолиятим ёмон кечмади ва шу тариқа олий лиганинг бошқа клубларининг эътиборга тушдим.

- Ҳа айтганча, сизга билишимизча “Қўқон-1912” билан “Машъал” жиддий қизиқиб қолган экан. Шу ростми?
- Худога шукур, таклифлар йўқ эмас. Ҳозир эркин агентман. Насиб қилса келгуси мавсумни ҳам элитада ўтказмоқчиман. Шу боис таклифларни кўриб чиқяпман. Якуний қарорга келсам, дарҳол сизга етказаман.

- “Андижон”да ўтказган ярим мавсумингиз ҳақида нима дейсиз?
- Андижонда халқ футболни жуда ҳам севади. Мухлислар хатто машғулотларимизга ҳам ташриф буюриб, далда бўларди. Албатта бу каби холат ҳар қандай футболчига завқ бағишласа керак. Агарда иккинчи босқичда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, олий лигада қолганимизда бемалол айта оламанки, трибуна тўлиб-тошган бўларди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб қувватлаб турган барча андижонлик ишқибозларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса жамоа албатта яна кучлилар сафига қайтади ва улар истаганидек, юқори ўринлар учун курашади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика