Latest news

23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  10 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3

Абдужамол Исроилов: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман” News

Абдужамол Исроилов: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”

Яқинда Ўзбекистон ёшлар U-22 терма жамоаси сафидан “Нефтчи” ихтиёрига етиб келган Абдужамол Исроилов айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Куни кеча футболчи “Қўқон-1912″га (3:1) қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди ва мазкур ўйинда гол уришга ҳам эришди. Баҳсдан сўнг Исроилов билан суҳбатлашдик.

– Абдужамол, биринчи ўринда терма жамоамиз билан биргаликда Осиё чемпионатига йўлланма олганингиз билан табриклайман. Турнир тафсилотлари билан ўртоқлашсангиз?  

– Табрик учун раҳмат. БААда қизиқарли турнир бўлди. Шу билан биргаликда қийин ва мураккаб беллашувларда иштирок этдик. Саралашда қатнашган хар бир жамоа турнирга юқори тайёргарлик билан келгани билиниб турарди. Эришган натижамизда мураббийларимизнинг ҳиссаси катта бўлди.  Уларнинг тўғри тактика танлай олиши муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек бир жамоа бўлиб хамжиҳатликда ҳаракат қилдик.


– Яна Сизни “Нефтчи”да кўриб турганимиздан хурсандмиз. Тошкент йиғин қандай кечмоқда ?

– Машғулотларга қўшилганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Барчаси профессиоанал даражада йўлга қўйилган. Ҳамма қатори таркибдаги янги футболчилар ҳам қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишмоқда. Тажрибали ижрочилар эканлигини кўриниб турибди.

– Иккинчи даврадан нималар кутяпсиз ?

– Иккинчи даврада “Нефтчи”ни юқори ўринлар учун курашишида ёрдам бермоқчиман. Фарғонада футболга бўлган меҳр барибир бошқача!  Мухлислар хар доим ўз севимли клубидан ғалаба кутади. Биз ҳам иккинчи даврадан яхши натижалар қайд этиб, “Нефтчи” мухлисларини хурсанд этмоқчимиз.


Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика