Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  28 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ News

⚡️ Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум еврокубокда қатнашиши аниқ

Қозоғистон чемпионатида жорий мавсум якунлангани ҳақида хабар бергандик.

“Тобол” бронза медалларига эга чиқди ва Конференциялар Лигаси саралашига йўл олди. Костанайликлар мусобақани 2-квалификация раундидан бошлаши кутилмоқда. Янги мавсумнинг саралаш ўйинлари эса 2023 йилнинг 13 июлидан старт олади.

Игорь Сергеев ўйнаётган жамоа бу мавсум ЕЧЛ саралашини илк босқичдаёқ (“Ференцварош” – 0:0, 1:5) тарк этди ва КЛ 3-квалификация раундида “Зриньски Мостар” (0:1, 1:1) тўсиғидан ўта олмади.

“Энергетик-БГУ” тарихда илк бор Беларусь юқори дивизионида мавсумни кучли учликда якунлайдиган бўлди. Жамоа камида 2-ўринни нақ қилган. Аввалроқ, Бобир Абдихолиқов мусобақа тарихида бир мавсум давомида гол уриш (26 та) бўйича энг яхши легионерга айланиб олгани ҳақида хабар бергандик.  Шунингдек, ушбу жамоада ўзбекистонликлардан Абдуқодир Ҳусанов ва Амирбек Бақоев ҳам ҳаракат қилади. 

Минскликларни олдинда 12 ноябрь куни “Динамо”га қарши охирги тур баҳси кутиб турибди. Пешқадам “Шахтёр” (Солигорск) эса шу куни “Белшина” билан баҳс олиб боради. Орадаги фарқ икки очкони ташкил этмоқда.

“Энергетик-БГУ” мусобақани иккинчи бўлиб якунласа, кейинги мавсум Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичида иштирок этади. Агар чемпионлик қўлга киритилса, у ҳолда жамоа Чемпионлар Лигаси янги мавсумини 1-квалификация раундидан бошлайди. ЕЧЛда саралаш учрашувлари 2023 йил 27 июндан старт олади.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика