Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ" News

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасидаги Таиланд - Франция (2:5) учрашувдан сўнг бугунги баҳснинг энг яхши ўйинчиси

"Таиланд кучли жамоа эканлигини билардик. Бугун рақибимиз яхши ўйин намойиш этди. Таиланднинг Осиё кубогидаги, шунингдек Хорватия ва Кубага қарши ўйинларини ўрганиб чиққандик. Улар Бразилияга мағлуб бўлишди, аммо "пентакампеон"ларга қарши ўйинда Таиланд ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш эта олмагани аниқ. Биз ақлли ўйнадик. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Бутун жамоа ажойиб ўйин намойиш этди, айниқса дарвозабонимиз.

Чорак финалдаги рақибимиз Парагвай терма жамоасининг бир нечта футзалчилари Европа клубларида фаолият олиб боришади. Клубдаги фаолиятимда парагвайлик футзалчилар билан тўқнаш келганман. Кейинги учрашувимиз ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп бўлиши аниқ. Икки жамоа ҳам фақатгина ғалаба учун майдонга чиқади. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонаман.


Франция ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда, шу сабабли ҳар тўрт йилда мундиалда қатнашадиган бошқа жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак. Бизда қўрқув йўқ. Ҳар бир жамоага қарши ўйнаса бўлади. Чорак финал ҳам ёмон натижа эмас, агар янада узоқроққа бора олсак бу биз учун бонус бўлади" - дейди бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Абдесаммад Муҳаммад.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика