Latest news

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Аббосбек Файзуллаев Осиё Кубогида нимадан кўнгли тўлмагани ва ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди News

Аббосбек Файзуллаев Осиё Кубогида нимадан кўнгли тўлмагани ва ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди

ЦСКА машғулотларига қўшилган Аббос Файзуллаев клуб матубот хизматига интервью берди.

Аввалроқ, Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг ўқув-машғулот йиғинига қўшилгани ҳақида хабар бергандик. 

Навбатдаги машғулот охирида матбуот хизмати вакиллари ўзбекистонлик футболчидан қисқа интервью олишди. 


Салом Аббос, клуб сафида бўлмаган вақтинга ЦСКАни кузатдингми?
Ҳа, албатта. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларни, Ютубда видеоларни кузатиб бордим.

Осиё Кубоги, ўзингнинг иштирокинг ҳақида нималар дея оласан? Кўнглинг тўлдими?
Мусобақа яхши ўтди, бироқ биз кўпроғини истагандик. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. Бу ўзига хос лоторея... Ғалаба қозонишни жуда истагандик. Энди эса олдинга қараб ҳаракат қилишимиз зарур. Мени ЦСКАнинг ўйинлари кутиб турибди. Иккинчи давра ва кўплаб муҳим учрашувлар кутиб турибди. Уларга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишимиз зарур.

Ўзингнинг ҳолатинг, спорт форманг ҳақида нима дея оласан?
Бир ҳафта уйда, оилам билан дам олдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, барчаси жойида. Умид қиламанки, яхши спорт формасидаман.


Эронлик форвард Аббос Файзуллаев жамоадошига айланади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика