Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Аббос Ғуломов: "Навбаҳор"нинг мақсадлари ўзгармайди. Чемпионлик ва ОЧЛга йўлланма олиш" News

Аббос Ғуломов: "Навбаҳор"нинг мақсадлари ўзгармайди. Чемпионлик ва ОЧЛга йўлланма олиш"

Суперлига баҳслари старт олишига тобора оз вақт қолмоқда. Шу сабабдан ҳозирда барча иштирокчи жамоалар тайёргарлик ва машғулотларга куч беришмоқда.

Чунки, мавсум ҳали узоқ, белгиланган мақсад йўлида кўпроқ очколар ишлаш керак. Ҳусусан, ўтган йили турнир жадвалида тўққизинчи поғонанаи эгаллаб, ўз мухлисларини табини ҳира қилган “Навбаҳор” жамоаси Туркиянинг Белек шаҳрида йиғинни давом эттирмоқда. Кучли рақиблар билан назорат учрашувларида майдонга тушмоқда. Сир эмаси бош мураббий Андрей Канчельскис олдига юқори ўринларни забт этиш вазифаси қўйилган. Буни биз билан суҳбатда бўлган иқтидорли ўйинчи Аббос Ғуломов ҳам тасдиқлади.

“Туркияда йиғин қизғин руҳда давом этмоқда. Бари шунчаки ажойиб. Жамоа учун барча шароитлар яратилган. Таркибимизга бир қатор легионерлар ва маҳаллий футболчилар қўшилган. Бунинг учун Хайруллар Ҳайитбаевич Бозоровга миннатдорчилик билдириб қоламан. Шунингдек Ойбек Саматовга ҳам. Ўртоқлик учрашувлари фойдадан ҳоли бўлмаяпти”, -дея гап бошлади Аббос Ғуломов.

- Кетма-кет иккинчи йил мавсумни Тошкентда бошлаяпсизлар. Ўтган йили ТТЙМИ стадионида “Қўқон-1912” билан ўйнаган эдилар. Бу йил эса “Пахтакор”га қарши. Умуман қуръа ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз ҳам бу ерда қуръа натижалари билан танишдик, кўриб чиқдик. Биринчи турдаёқ қизиқарли тўқнашув. Бу бизни янада кучлироқ тайёргарлик кўришга, машғулотларда қаттиқроқ ишлашга ундайди. Рақиб майдонида ғалаба қозониб мақсадимиз сари илк қадамни ташламаоқчимиз. Ўтган йили 2-2 ҳисобида дуранг ўйнаган эдик. Жамоамиздан барча мухлисларимиз ғалаба кутишади. Қуръадан кейин ҳам ижтимойи тармоқлар орқали хабарлар ёзишмоқда. Уларни ишончини оқлаган ҳолда, майдонга фақат ғалаба илинжида тушамиз. Мақсадларимиз улкан. Уларни босқичма босқчи амалга ошириб борамиз.



- Жорий йилда “Пахтакор” ҳақиқатдан ҳам бошқа клублардан бир бош устун.Шундай экан пойтахт жамоасига яна қайси жамоалар жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин?

- Тўғри, “шерлар” назарий жиҳатдан фаворит ҳисобланяпти. Аммо, қолганлар ҳам қараб турмайди. Имконият барчада тенг. Суперлигадаги жамоалар ҳаммаси юқори ўринлар учун курашади. Мавсум бошидан бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Ўтган мавсумдаги хатоларимиздан хулоса чиқардик. Айнан хатолар ҳисобига тажриба ва малака тўпланади. Гоҳида бунинг фойдали томони ҳам бор. Мағлубиятли учрашувларда хатолар кўпроқ кўзга ташланади.

- Кўряпмизки, тайёргарлик ва машғулотлар рисоладагидек кетмоқда. Аввалги йилда “Навбаҳор” уй стадиони қайта таъмирдан чиқди. Майдон майсаси ажойиб кўринишга келди. Демак, эндиликда жамоа фақат совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилиши аниқ...

- Албатта, аслида олдинги мавсумда ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилгандик. Бу йил ҳам вазифаларимиз ўзгармайди, чемпионлик ва халқаро майдонга чиқиш. Ҳар бир учрашувда стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларга шодлик улашишни истаймиз. Ўзимни мақсадларимга келсак, жамоага қўлимдан келганча фойда келтириш, гол уриш ва миллий жамоадан таклиф олиш. Бунинг учун қўлимдан келганча бор кучимни сарфлашга интиламан. Ўз устимда кўпроқ ишлашга эътибор бераман. Меҳнат қилишдан асло тўхтамайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика