Latest news

21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  5 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7

Аббос Ғуломов: “Бунга кўникиш осон бўлмади” News

Аббос Ғуломов: “Бунга кўникиш осон бўлмади”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳам бугунги кунда барча қатори карантин шароитида якка тартибда машғулотларни давом эттиришмоқда.

Албатта, бундай шароитда спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Бу ҳақда жамоанинг ёш ва иқтидорли футболчиси Аббос Ғуломов ҳам фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор барча юртдошларимизни яқинлашаётган ҳайит байрами билан табриклайман. Карантинда ҳамма турлича машғулотлар ва ишлар билан банд бўлмоқда. Кимдир китоб ўқимоқда, яна кимдир қизиқарли филмлар томоша қилмоқда. Мени куним эса асосан уй юмушлари билан ўтмоқда. Орада юзага келган танаффус сабаб оила аъзоларимга кўмаклашмоқдаман. Барча қатори биз ҳам катта футболга ва яшил майдонга қайтишни соғиндик. Бунга кўникиш осон бўлмади.

Ўтган йилгига қараганда анча ўсишга эришдим деб ўйлайман. Лекин, бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, ўз устимда кўпроқ шуғулланмоқчиман. Шу пайтгача маълум бир даражада тажриба тўпладим, жамоадаги ёши катта футболчилар ўз маслаҳатларини аямайди.

Мураббийларимиз карантинда спорт формамизни йўқотиб қўймаслигимиз учун турли қизиқарли машғулотлар дастурини юбориб туришади. Бу аввало ўзимиз учун керак деб биламан.

Футболчи учун тўғри овқатланиш ҳам муҳим саналади. Мен ҳам уйда қатъий тартиб асосида бунга риоя қилмоқдаман. Кўпи кетиб ози қолди. Тез орада ҳаммаси ўз ҳолига қайтишига умид қиламан”,- дейди Ғуломов.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Аббос Ғуломов Суперлига-2019 мавсумида жами 21та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини эса бир бор ишғол қилиб, жамоадошларининг икки голига ассистентлик қилди. Жорий мавсумда эса у барча учта турда ҳам асосий таркибда дастлабки дақиқалардан бошлаб фаол ҳаракат қилди.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика