Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  9 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Аббос Ғуломов: "Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан" News

Аббос Ғуломов: "Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан"

"Навбаҳор"нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири Аббос Ғуломов карантин даврини уйда қандай ўтказаётганлиги ҳақида гапирди.

"Карантинни барча қатори мен ҳам оилам билан бирга ўтказяпман. Мураббийларимиз спорт формасини юқори даражада ушлаб туриш учун керакли тавсиялар беришган. Айнан ушбу тавсиялар асосида якка тартибда шуғулланяпман. Албатта, якка тартибдаги машғулотнинг жамоавий машғулотдан фарқи бўлади. Шунга қарамасдан, имкон қадар спорт формамни юқори даражада сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман.

Тўғриси, футболни жуда соғиндим. Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан. Намангандаги ажойиб футбол атмосферасини барча яхши билади. Ўйлайманки, карантин қоидаларига қатъий риоя қилсак, тезроқ яна ўша атмосферани кўришимиз мумкин бўлади”, – деди Ғуломов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика