Latest news

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  1 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  4 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  48

Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди" News

Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди"

Бугун олий лиганинг 5-тур учрашувлардан бири, Наманган шаҳрида, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Анъанамизга кўра, ҳар бир учрашув олдидан жамоамиз футболчиларининг ўйинолди фикрлари ҳақида Сиз азиз муҳлислар билан бўлишишга ҳаракат қиламиз. Бугун “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашуви ҳақидаги фикрларини билиш учун Аббос Амоновга юзландик.

-  Наманганда бугун, турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар кураш олиб боришади. Шу сабабли, бу ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Лекин учрашув қизиқарли бўлиши билан бир қаторда, жуда қийин ҳам кечади. Сабаби, “Навбаҳор” мамлакатимиздаги ўз ўрнига, анъанасига ва тарихига эга жамоалардан бири. Шундай экан, рақибимизни ҳурмат қиламиз. Аммо шуни айтиб ўтишим ҳам керак, бугун бизни хаттоки дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Чемпионат бошидан ўтказиб келаётган муваффақиятсизликларимизга бугун айнан Наманганда чек қўямиз.

-  Ҳабарингиз бор, клубимизда яқинда янги рахбарнинг белгиланиши, жамоадаги кескин ижобий ўзгаришларга олиб келди. Жамоадаги барча ташкилий ва молиявий масалалар бизни ҳозир умуман ўйлантирмаяпти. Сабаби, биз учун жамоада барча шарт–шароитлар яратилиб берилиб, куни кеча, ҳатто ойлик маошлари борасидаги масалалар ҳам ҳал этилди. Шунинг учунми, жамоадаги ички муҳит, жамоадошларимнинг кайфиятлари кўтаринки даражада. Ўйлайманки, тез орада жамоамизнинг аввалги мавқеини, обрў ва эътиборини тиклашга эришамиз. Чунки, бу учун катта замин ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Биз футболчилардан эса, қаерда ва қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар, яхши ўйин намойиш этиб, аъло натижаларни қўлга киритиш талаб этилади холос, - дейди Амонов.


“Шўртан ПФК” матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика