А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди
11 oct 2024 12:01
News
А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди
"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия ой якунига кўра Италия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Грузиялик футболчи мухлислар орасида ўтказилган сўровномада "Интер" ҳимоячиси Федерико Димарко, "Ювентус" ҳимоячиси Бремер, "Милан" вингери Кристиан Пулишич, "Болонья" ҳужумчиси Сантьяго Кастро ва "Комо" форварди Патрик Кутронени ортда қолдирди.

Кварацхелия сентябрь ойида 4 та ўйинда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
"Наполи" вингери 4-марта шундай совринни қўлга киритди ва Дибала билан бу борада қўшҳокимлик қилмоқда.
Соврин неаполликларнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган А Серия 9-тури доирасидаги "Лечче"га қарши уй ўйини олдидан топширилади.
Link :
Source : legaseriea.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments