Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  1 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  97 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

А Сериядан кетиши мумкин бўлган юлдузлар News

А Сериядан кетиши мумкин бўлган юлдузлар

Апеннин ярим ороли бир қатор топ-ўйинчиларини йўқотиш арафасида турибди.

Италия А Серияси Европа қитъасидаги энг яхши чемпионатлардан бири ҳисобланади. У ерда футболчилар мухлисларни хурсанд қилишга, доим яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилишади. Қолаверса, сўнгги йилларда чемпион бўлиш борган сари қийинлашиб бормоқда. Баъзи мутахассис ҳамда мухлислар эса А Серияни АПЛ ва ҳаттоки, Ла Лигадан ҳам кейинги ўринда туради деб санашади.

Бу йил ёзда А Серияда жиддий трансферлар содир бўлиши кутилмоқда ва кўзга кўринган қатор юлдузлар Италия чемпионатини тарк этиши мумкин. Келинг бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.


Маттейс де Лигт

22 ёшли марказий ҳимоячи 2019 йил ёзда Италияга кўчиб келганди: "Ювентус" де Лигтни 85,5 миллион еврога "Аякс"дан харид қилган. Орадан бир йил ўтиб, нидерландиялик легионер Италия чемпиони бўлди. Аммо бироз муддатдан сўнг Турин гранди инқирозга юз тута бошлади. Ҳозирча, "кекса синьора" Скудетто учун асосий даъвогар эмас. Шу сабабли, де Лигт 2022 йил ёзида клубини ўзгартириш борасида жиддий бош қотирмоқда. Унинг агенти Мино Райола аввалроқ очиқчасига "Маттейс фаолиятидаги янги қадамни ташлашга тайёр" деб айтганди.

Де Лигт учун даъвогарлар орасида ПСЖ, "Барселона" ва бир нечта инглиз клублари бор. Асосий даъвогар бўлмиш "Челси" сафида ёзда шартномаси муддати тугайдиган ва уни узайтиришни истамаётган футболчилар бор. Натижада "кўклар"нинг марказий ҳимоя чизиғи муаммоли нуқта бўлиб қолиши мумкин. Де Лигтга муносиб таклифлар бўлса, "Юве" ўйинчисини олиб қола олармикан? Катта эҳтимол билан йўқ. Қолаверса, 2024 йил июлида нидерландияликнинг Турин клуби билан тузган битими муддати ниҳоясига етади. Маттейснинг эса янги шартнома имзолаш нияти ҳозирча йўқ.


Сергей Милинкович-Савич

Нима деб ўйлайсиз, оммавий ахбьорот воситалари тахминан неча йилдан бери Сергей Милинкович-Савични бошқа клубларга "сотишмоқда"? Қизиғи, ҳамон Римда тўп тепаётган футболчи шу йил бу гап-сўзларга нуқта қўйса керак. Марказий ярим ҳимоячи февраль охирида 27 ёшга тўлади. Клуб етакчиси ортидан максимал фойда ишлашни истаса, у ҳолда ҳозир бўлмаса, унда қачон етакчиси билан хайрлашди? Милинкович-Савич фаолиятининг деярли 7 йилини Рим клубига бағишлади. Бундай юқори даражадаги футболчи Италия Кубоги ва Суперкубогидан ташқари бошқа совринларни қўлга киритиш имкониятидан воз кечолмайди ахир.

Охирги йилларда Милинкович-Савичга катта қизиқиш билдираётган жамоа — "Манчестер Юнайтед". "Қизил иблислар"даги вазият жамоага ҳақиқатдан ҳам "Лацио" етакчисидек футболчи кераклигидан далолат беради. Афтидан, "Олд Траффорд"да ёзда таркиб билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар бўлади. Милинкович-Савични харид қилиш эса бу ишга идеал ёндашув бўлади, назаримизда. Аммо "МЮ" тезроқ ҳаракат қилиши лозим, чунки сербни жамоасига қўшиб олиш истагида бўлган клублар талайгина.


Франк Кессье

Франк бутун профессионал карьерасини Италияда ўтказмоқда. У "Аталанта", "Чезена" сафида тўп тепишга улгурди. 2019 йил ёзидан бери эса "Милан" шарафини ҳимоя қилади. "Россонери" Франкни 24 миллион еврога сотиб олган. Гарчи "Милан" харид қилувчи клубдан ҳеч қандай фойда кўролмаса-да, африкаликнинг ҳозирги нархи икки баробар ўсган — 48 миллионгача. Гап шундаки, Кессьенинг "россонерилар" билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади ва янги битим имзолаш борасида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, Франк июлдан эркин агент сифатида фаолиятини давом эттириш учун ўзи жой танлаши мумкин бўлади.

Ноёб иқтидор эгаси ва "Милан" шарафини сифатли футболи билан ҳимоя қилаётган Кессьега Европанинг қатор топ клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда Франк учун асосий даъвогарлар "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ. Афтидан, катта эҳтимол билан Кессье ёзда Апеннин ярим оролидан кетади.


Пауло Дибала

Аргентиналик форвард Пауло Дибала 2012 йил ёзидан буён А Серияда тўп тепади. Дастлабки уч мавсумни "Палермо" сафида ўтказганидан сўнг, футболчи "Ювентус" шарафини ҳимоя қила бошлади. Охирги йилларда "Пауло "Юве"дан ана кетади, мана кетади" каби хабарлар кўп тарқаганди. Аммо ҳозир бу савол ҳар қачонгидан долзарб бўлиб бормоқда. Сабаби жорий йилнинг июнь ойида Дибала ва "Ювентус" ўртасидаги битим муддати тугайди. Томонлар янги шартнома имзолаш борасида бир қарорга келишмади. Аниқроғи, оммавий ахборот воситаларида футболчи ва клуб битим борасида келишиб олгани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ сўнгги паллада туринликлар яна бир марта ўйлаб кўришга қарор қилгани, бундан эса форвард норози бўлиб, музокара тўхтатилгани айтилганди. Бироқ кейинроқ Дибала берган интервьюсида бу масала кўриб чиқилгунча кутишга тайёр эканини маълум қилганди.

Охирги масала — бу Дибалага қизиққан бошқа клубларни музокарага таклиф қилиш. Шундай жамоалардан бири — Миланнинг "Интер" клуби. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Пауло Италиядан кетишига тўғри келмайди. Бу эса форвард учун айни муддао. Бошқа томондан, "Тоттенхэм" ҳам Дибалага катта қизиқиш билдирмоқда. У ерда молиявий томондан Паулони хафа қилмасликлари аниқ. Шунингдек, Дибала Лондонга борса, Антонио Конте билан ишлаш имкониятига ҳам эга бўлади. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатамиз...


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика