А серияда видеотакрорлардан фойдаланишда давом этади News

А серияда видеотакрорлардан фойдаланишда давом этади

Италияда VAR тизимимидан фойдаланиш cамара келтирмоқда.

«Бу тизим бизда яхши таассурот қолдирмоқда ва биз бу лойиҳада жиддий ишлашда давом этамиз. Албатта, айрим жиҳатларни янада яхшилашимиз лозим ва биз буни амалга оширамиз.

Бу лойиҳа футболда ҳалолликни таъминлашига шубҳа йўқ. Биз бу борада энди йўлга чиқдик ва беш ойдан буён VAR тизимидан фойдаланмоқдамиз ва уни тўхтатиш ниятимиз йўқ.

Бизда четлатиш, ҳакамлар билан тортишиш ва бошқа ҳолатлар камайди. Ўйин давомида рўй берган ҳолатни ўша вақтнинг ўзида кўриб, аниқ қарор қабул қилиш жуда ҳам муҳим” дейди А серияда видеотакрор тизмизга масъул бўлган Роберто Розетти.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика