Latest news

10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  2 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  22 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  2 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  83 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  17 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1

А Серия. "Ювентус" 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди ва 5-ўринга кўтарилди News

А Серия. "Ювентус" 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди ва 5-ўринга кўтарилди

Италия чемпионати 15-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Удинезе" ўртасидаги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Удинезе 4:1 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Роналду 31', 70', Кьеза 50' – Зегелар 90'

Ювентус – Шенсни, Данило, Бонуччи (Кьеллини, 83), де Лигт, Алекс Сандро (Фработта, 83), Маккенни (Артур, 65), Рэмзи (Кулусевски, 74), Бентанкур, Кьеза (Бернардески, 74), Дибала, Роналду.

Удинезе – Муссо, Ларсен, Бонифаци, Де Майо (Лусеро, 64), Зегелар, Перейра (Мандрагора, 74), де Пауль, Пуссетто (Форестери, 46), Уолас (Макенго, 81), Самир, Лазанья (Несторовски, 74).

Огоҳлантириш: Кьеза (8)., Маккенни (33), де Лигт (64)


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Дибала ҳисобни ўзгартирди – 4:1! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГОООООООООООООООООООООООЛЛ! Зегелар ҳисобни қисқартирди – 3:1!

88. Данило ўнг қанотда икки рақибини ортда қолдириб, Дибала томон пас узатди, аргентиналик зарба берди, аммо ноаниқ.

86. "Удинезе" ҳисобни қисқартиришга ҳаракит қилмоқда, аммо фақат де Пауль ва Несторовскининг интилиши бунга камлик қилади.

84. Де Пауль дарҳол Фработтани ёпди ва Несторовски томон пас узатди.

83. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Бонуччи ўрнига Кьеллини, Сандро ўрнига Фработта туширилди. 

81. "Удинезе"да алмаштириш: Уолас ўрнига Макенго ўйинга қўшилди. 

79. Андреа Пирло шогирдлари тўпни "Удинезе"га ҳадя қилмоқда, бироқ меҳмонлар чарчаб қолишган. 

77. Бернардески чапдан Кулусевски томон пас берди. Швециялик ярим ҳимоячи узоқ вақт ўйланиб қолди ва Самирга тўпни олдирди.

76. Зегелар чапда Сандрони чалғитиб, узатмани амалга оширди. Марказий ҳужумчи позициясида Самир пайдо бўлди, бироқ Шенсни ўз ўрнида. 

74. "Удинезе"да 2 та ўзгариш: Перейра ўрнига Мандрагора, Лазанья ўрнига Несторовски тушди. 

74. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Кьеза ўрнига Бернардески, Рэмзи ўрнига Кулусевски туширилди.

73. Уууухх!  "Удинезе" вакилларининг кетма-кет зарбаларини дарвоза тўсини ва ҳимоячилар бартараф этишди, Зегелар, Лазаьня гол уришлари мумкин эди. 

70. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Ронулду ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

67. Родриго де Пауль ўнг қанотдан марказга кўчди. У Сандрони алдади ва зарба йўллади, ноаниқ.

65. "Ювентус"да ўзгариш: Маккенни ўрнига Артур майдонга тушди.

64. "Удинезе"да алмаштириш: Де Майо ўрнига Лусеро тушди. 

64. Де Лигт де Паулга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди ва сариқ олди. 

62. Дибала бурчакдан тўпни Бонуччи томон ошириб берди. "Ювентус" сардорининг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

59. Туринликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп Кьезага қадар етиб келди, унинг 30 метрдан йўллаган зарбаси кучли чиқди, аммо йўл-йўлакай Самирга тегди, яна бир бурчак тўпи.

57. Зарбааа!  Перейранинг узатмасидан кейин Ларсен бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегди.  

56. Роналду Дибалага чиройли пас берди, Дибала тушунарсиз ҳаракатни амалга ошириб, тўпни де Майога совға қилди. Ҳа, Пауло ёмони формада.

54. Учинчи гол ВАРда текширилди ва бекор қилинди. Тўп Рэмзининг қўлига теккан. 

52. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Рэмзи қулай вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

50. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Кьеза ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди! 

48. Зарба!  Кьезанинг зарбаси тўғри Муссонинг қўлига келиб тушди.

46. "Удинезе"да ўзгариш: Пуссетто ўрнига Форестери ўйинни давом эттиради. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. "Удинезе" биринчи тайм охирида вазият ташкил жтишга ҳаракат қиляпти, аммо де Паулга кимга пас беришни билмаяпти, очиқ ўйинчи йўқ. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

45. Пусетто жароҳат олган ҳолда майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

43. Аргентиналиклар де Пауль ва Пуссетто ўнг қанотда нимадир ташкил этишга уринди, аммо "Ювентус" ҳимоячилари уларнинг ўйинларини олдиндан ўқий олишди.

40. Перейра Лазаньянинг тезилигига ишониб, ерлатиб пас берди, аммо шериги уни тушунмай қолди. 

39. Мезбонлар босим уюштиришмоқда ва бундан ташқари, юқори прессинг кўрсатиляпти, Дибала де Паулга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди.

37. Зарбааа!  Рэмзининг зарбасидан кейин Муссо сейв намойиш этди. 

35. Зегелар Кьезани йиқитди, жарима тўпи белгиланди. 

33. Самирга нисбатан қўпол ўйнаган Маккенни сариқ карточка олди. 

32. Қандай вазият!  Лазанья қулай имкониятни кўкка совурди. Яқин масофадан йўлланган зарба Шенсни томонидан эгаллаб олинди. 

31. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Роналду!  Рэмзи де Паулдан тўпни олиб қўйиб, Роналдуни олдинга бошлади, Криштиану эса ишонч билан олдинга борди ва ҳисобни очди – 1:0!  

29. Бурчак зарбасидан сўнг Бонуччи ва де Пауль ўзаро кураш олиб боришди. "Ювентус" сардори финт намойиш этмоқчи бўлди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

27. Данило хатога йўл қўйди ва Пуссеттони тўп билан таъминлади. Аргентиналик шошиб қолди ва нотўғри узатмани кўрсатди.

26. Лука Готти бугун "шинам автобус"ни қўйибди. Туринликлар ҳозирча унга калит топа билишмади. "Удинезе" тўпсиз изини қулай ҳис этяпти. Пирло майдон четида жаҳл отига мина бошлади. 

24. Сандро чап қанотда Кьезадан тўпни қабул қилиб олди. Бразилияликнинг ичкарига оширган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

23. Зарба!  Дибаланинг жаримадан йўллаган зарбаси рикошет орқали кучсиз зарбага айланиб кетди ва Муссога ҳач қандай қийинчилик туғдирмади. 

21. Алекс Сндронинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси ҳеч кимга тегмасдан ўтиб кетди.

19. Рэмзи рақиб посбони Муссога нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. 

18. Кьеза пас беришга уринди, унинг паси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

16. Кевин Лазанья томон яна бир узатма. "Удинезе" форварда анча кечикди, уни тажриали Бонуччи ортда қолдирди.

14. Меҳмонлар "Ювентус" ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилишда давом этишмоқда. Уолас Лазаньянинг йўлига пас берди, бироқ у офсайдда эди.

12. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинмади. Де Пауль сал олдинги вазиятда тўпни қўли билан ўйнагани туфайли гол бекор қилинди. 

10. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Лазаньянинг қулай пасини Де Пауль голга айлантирди! 

9.  Де Паульнинг узатмасидан сўнг Пуссетто бош билан зарба берди, Шенсни қийналиб бўлса-да, уни қайтара олди. 

8. Кьеза қарши ҳужуига ўтиб кетаётган Лазаньяни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

7. Зарбаа!  Кьеазнинг узатмасидан сўнг Рэмзи яқин масофадан зарба берди, дарвозабон қайтарди. 

5. Де Майо Дибалага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан жиддий равишда огоҳлантирилди. 

4. Зарбааа!  Роналду бир нечта рақибни алдаб ўтиб, ўнг оёғида зарба йўллади, сал ноаниқ. 

2. Мората жароҳати боис бугунги ўйинни ўтказиб юбормоқда, бу "Юве" учун сезиларли йўқотиш, чунки Дибала сўнгги пайтларда яхши спорт формада эмас. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар 

"Юве" "Альянц Стэдиум"да

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 15-турида "Ювентус" ва "Удинезе" ўртасидаги тўқнашув гувоҳига айланамиз.  Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика