Latest news

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

А Серия. "Рома" "Ювентус"ни мағлуб этди, Пероттидан дубль News

А Серия. "Рома" "Ювентус"ни мағлуб этди, Пероттидан дубль

Италия чемпионати сўнгги 38-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Рома" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Рома 1:3 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 5 Игуаин, 1:1 – 23 Калинич, 1:2 – 44, пенальти Перотти, 1:3 – 52 Перотти.

Ювентус – Шенсни (Пинсольо, 72), Бонуччи (Демирал, 51), Ругани, Данило, Фработта, Матюиди, Рабьо (Рэмзи, 51), Занимакья, Мураторе, Бернардески (Оливьери, 72), Игуаин (Вриони, 79).

Рома – Фузато, Заппакоста, Смоллинг, Рожер (Жезус, 56), Калафьори (Бруно Перес, 60), Заньоло (Ундер, 56), Вильяр, Перотти (Клюйверт, 73), Кристанте (Сантон, 56), Фасио, Калинич.

Огоҳлантиришлар: Ругани (21), Смоллинг (40), Перотти (45), Кристанте (54).


Учрашув якунланди. "Ювентус" 1:3 "Рома".  Римликлар мавсумни ғалаба билан, "кекса синьора" эса мағлубият билан тугатадиган бўлди.  Лекин "Ювентус" мухлисларини чемпионлик билан муборакбод этамиз! 

90+2. Вильяр Мураторени майдонга қулатди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Оливьеридан зарба! Фузато ўз ўрнида эканлигини кўрсатди! 

89. Фработта Ундерни йиқитди ва жарима тўпи. 

88. "Рома"дан турли комбинациялар, Ундернинг зарбаси ҳимояилар томонидан "блок" қилинди. 

85. Зарба! Рэмзидан ажойиб зарба, бироқ ноаниқ. 

84. Ундердан пас, Калиничдан ноаниқ зарба... 

83. Оливьери Матюиди билан ўзаро девор услубини қўлламоқчи бўлди, аммо рақиб қаршилик кўрсатди.

79. "Ювентус"да алмаштириш: Игуаин ўрнига Вриони тушди. 

77. Зарба! Заппакостанинг ерлатиб йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

74. "Ювентус"да ўзгариш: Шенсни ўрнига Пинсольо туширилди. 

73. "Рома"да ўзгариш: ўйин қаҳрамони Перотти ўрнига Клюйверт майдонга тушди. 

72. "Ювентус"да алмаштириш: Бернардески ўрнига Оливьери тушди. 

71. Ўйинда тўхталиш,  ҳакам "time-out" эълон қилди, футболчилар бир оз тин олишлари мумкин.

69. Данилодан зарба! Тўп рикошет орқали майдонни тарк этди ва бурчак тўпи. 

69. Зарба! Ундердан кутилмаган траекторияга эга зарба, аммо Шенсни ўз ўрнида. 

68. Зарба! Пероттининг хавфли зарбасини Шенсни қайтаришга эришди. 

67. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51%.

65. "Ювентус"да ҳеч нарса ўхшагани йўқ. Охирги марта Рэмзининг зарбаси дарвоза устуниг текканди, шу холос. 

63. "Ювентус"нинг ҳозирги ҳолатини суратда томоша қилинг.

61. "Рома"да алмаштириш: Калафьори ўрнига Перес туширилди. 

60. Зарба! Рэмзининг тепган тўпи дарвоза устунига тегди. 

59. Игуаиннинг узатмаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

56. "Рома"да 3 та ўзгариш: Рожер ўрнига Жезус, Заньоло ўрнига Ундер, Кристанте ўрнига Сантон тушди. 

54. Кристанте Матюидини йиқитгани боис сариқ карточка олди.

52. ГОООООООООООООЛЛЛЛ! Заньоло ажойиб рейд уюштириб, Пероттига пас берди, у эса ўзининг ишончли зарбаси орқали дубль қайд этди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди! 

51. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Рабьо ўрнига Рэмзи, Бонуччи ўрнига Демирал тушди.  

49. Ваууу!  Заньолонинг пасидан сўнг, Калиничдан супер зарба! Шенснидан қойилмақом сейв! 

47. Игуаиндан зарба! Фузато қайтарди. Ҳа, бу вазиятда Игуаин офсайдда қолгани маълум қилинди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 1:2. Танаффус! 

45+1. Энди Перотти Данилони йиқитди ва сариқ карточка олди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. ГООООООООООООООООООЛ! Перотти пенальтини муваффақиятли амалги оширди ва ҳисоб 1:2! 

43. Данило Калафьорини йиқитди ва пенальти! 

42. Гонсало Игуаиннинг язши шйланган пасини дарвозабон ўз вақтида пайқади ва қўлига илиб олди. 

40. Смоллинг олдинги вазиятаги қоида бузиш учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

38. Бернардескининг узатмаси Фасио томонидан қайтарилди. 

36. Калафьори кучли зарбаси орқали гол урди, аммо жарима майдони ичида қоида бузилгани боис ҳисобга олинмади. 

34. Смоллинг ўз гавдаси орқали Матюиди йўлига тўғаноқ бўлди.

32. Калафьори бош билан тўпни ичкарги оширди, бу техник қарор эди, бироқ натижа келтирмади.

30. Зарбаааа! Фработта ўзининг кучли зарбаси орқали ҳиобни ошириши мумкин эди, озгина аниқлик етишмади. 

28. Роналду ва Дибала баҳсни кузатиб боришмоқда.

26. Ўйинда "пауза". Ўйинчилар сув ичиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

23. ГОООООООООООООООООЛ! Калинич бурчак зарбасидан оширилган тўпни мезбонлар дарвозасига киритиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

21. Даниэле Ругани ортдан Калиничга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

19. Рабьога тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтди. 

17. Адриен Рабьо жароҳат олиб майдонда ётибди. Ибанес унга нисбатан қўпол ўйнаганди.  

15. Шенсни ўйинда эканлигини исботлаб қўйди! Поляк тўпга югуриб чиқиб келди ва унга эга чиқди. 

14. "Ювентус" бугун янги либосда ҳаракатланмоқда.

13. Игуаин деярли бир метрдан дарвозабон Фузатодан тўпни олиб қўйишга уринди! Бразилияликни бу чўчитмади. 

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 33% - 67%.

9. "Ювентус" ўз жарима майдони томонда тўп назоритини ўз қўлига олган. "Рома" прессинг қилиш билан банд. 

7. "Ювентус" ўйинни тезкорлик билан бошлади, "Рома" бугунги учрашувга тайёр эмасдек.

5. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Игуаин ҳисобни очди - 1:0!  Рабьо бурчак тўпидан кейин секингина тўпни Голнсалога узатди у эса "Юве"ни олдинга олиб чиқди.

4. Данилонинг пасидан кейин Бернардески тўпни қабул қилиб олди. Калафьори уни итариб юборди ва жарима тўпи белгиланди. 

1. Ўйин бошланди! 

Ўйин 23:45да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Италия А Серияси 38-турида "Ювентус" "Рома" билан тўқнаш келади. Ушбу сўнгги тур ўйинини сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика