Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  4 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Роналду қайтишини дубль билан нишонлади News

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Роналду қайтишини дубль билан нишонлади

Италия чемпионати 6-туридан жой олган "Специя" – "Ювентус" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Специя – Ювентус 1:4 

«Дино Мануцци»

Голлар: Побега 32' - Мората 14', Роналду 59', пен. 76', Рабьо 67'

Специя – Проведель, Терци (Исмайли, 88), Феррер, Шабо (Делл'Орко, 73), Бастони, Побега (Эстевес, 73), Бартоломеи, Риччи, Верде (Агудело, 46), Фариас (Гьяси, 73), Нзола.

Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи (Фработта, 78), Данило, Бентанкур (Рабьо, 62), Куадрадо, Артур, Маккенни (Рэмзи, 62), Кьеза, Дибала (Роналду, 56), Мората (Кулушевски, 78).

Огоҳлантиришлар: Шабо (50), Рабьо (69), Бартоломеи (75), Эстевес (87).


Баҳс ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Зарба! Эстевезнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

90+2. "Ювентус" қарши ҳужумга ўтди, Роналдунинг нотўғри паси орқали вазият якунига етди.  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. Ўйинда "пауза" юзага келди. Рабьога тиббий ёрдам зарур. 

88. "Специя"да ўзгариш: Терци ўрнига Исмайли туширилди. 

87. Роналду тезлик билан олдинга ўтиб борди, лекин Эстевес унга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ олди. 

84. Мезбонлар вазият яратишга ҳаракат қилишмоқда, бироқ "кекса синьора" бунга жиддий қаршилик кўрсатмоқда. 

81. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 44% - 56% 

78. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Бонуччи ўрнига Фработта, Мората ўрнига Кулушевски тушди.  

76. ГОООООООООООЛ! Роналду 11 метрлик нуқтадан гол урди!  1:4! 

75. ПЕНАЛЬТИ!!!  Бартоломеи Кьезани йиқитди.

73. "Специя"да 3 та ўзгариш: Фариас ўрнига Гьяси, Шабо ўрнига Делл'Орко, Побега ўрнига Эстевес туширилди. 

70. Зарба!  Бартоломеининг зарбасига аниқлик етишмади, уни Нзола пас билан таъминлаганди. 

69. Рабьо Феррерга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

67. ГОООООООООООООООЛ! Рабьо!  Ох қандай гол!  У ажойиб техника устаси эканлигини намойиш этиб, рақибларини алдади ва дарвозага тўп киритди. 

64. ГОООЛ!  Агудело ҳисобни тенглаштирди. Йўқ, офсайд! 

62. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Маккенни ўрнига Рэмзи, Бентанкур ўрнига Рабьо туширилди. 

59. ГОООООООООООООООООООЛ! Роналду бирга-бир вазиятда дарвозабонни алдаб ўтиб, гол урди – 1:2!  Мората голли узатмани қайд этди. 

58. Мората - Роналду - Маккенни комбинациясидан кейин тўп ҳимоягача қайтиб келди. 

56. "Ювентус"да ўзгариш: Дибала ўрнига Роналду тушди.

54. Роналду фаол машғулотларга киришди. Оз қолди. 

53. Зарба!  Бартоломеининг кучли зарбаси йўлига Данило тўғаноқ бўлди. 

52. Зарба!  Бастонининг зарбаси Куадрадога тегиб қолди. 

50. Маккеннини йиқитган Шабо огоҳлантирилди. 

48. Кьезанинг узатмаси Нзола томонидан қайтариб қолинди. 

46. "Специя"да ўзгариш: Верде ўрнига Агудело ўйинни давом эттиради. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Уни майдонга тушишини кутяпсизми? 

1-тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Ууухх! Мората тезлик билан ичкарига кириб бориб, Маккеннига пас берди, ҳимоячи билан кураш олиб борган футболчи эса дарвозага йўл топишда адашди, бурчак тўпи. 

40. Ҳозиргина майдонга қайтган Нзола ва Бонуччи ўзаро тўқнашиб кетишди. Бонуччи белидан бироз лат еди.  

39. Бир неча дақиқа давомида Нзолага тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтишга ҳам улгурди. 

37. Ўйинда тўхталиш юзага келди. 

34. "Ювентус" деярли ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпти, Пирлонинг танбеҳи ТВда эшитилиб турибди. 

32. ГООООООООООООООООООЛЛЛ! Побега ҳисобни тенглаштириди – 1:1!  Тўп рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди. 

31. "Специя"дан ажойиб ҳужум. Нзоланинг самарали ҳаракатни амалга оширди ва Риччига пас берди, унинг зарбаси эса кучсиз бўлди. 

29. Уууухх!  Кьеза ишонч билан бир нечта рақибини алдаб ўтиб, ичкарига кириб борди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

27. Кьезанинг қанотдан узатган тўпига астойдил интилган Маккенни рақиб посбони Проведельга нисбатан қўпол ўйнади. 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 36% - 64% 

23. ГОООЛ! Мората!   Еҳ, Мората...Мората... у офсайдда турган экан. 

20. Биринчи бўлимнинг дуярли ярми ўтиб бўлди. Мезбонлар кўп хато қилишяпти, "кекса синьора" эса бундан фойдаланиб қоляпти.

18. Қандай вазият!  Моратадан марказ томон ажойиб пас, Кьеўанинг зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

17. "Специя" рақиб ҳужумини бартараф этишга интилмоқда, аммо туринликлар ҳозирча ишонч билан тўп тепишяпти.

16. Ҳакам гол урилган вазияда офсайд бор ёки йўқлигини текширди ва гол инобатга олинди. 

14. ГООООООООООООООООЛЛ! Мората!  0:1!  Альваро Маккеннинг қулай пасидан унумли фойдаланди. 

13. Дибаладан яна бир юриш. Бу гал қанотдан. У тўпни ичкарига узатди, аммо тўпга на Мората, на Кьеза улгурди.

12. Шабо Маккеннини йиқитди, жарима тўпи белгиланди. 

11. Ууухх! Дибаланинг қойилмақом зарбасига озгина аниқлик етишмади.  Ушбу вазиятда офсайд қайд этилди. 

8. Зарба!  Кьеза чап қанотдан ичкарига узатмани қайд этди, Мората бош билан зарба берди, аммо ноаниқ.

6. Зарба!  Дибала Моратага пас берди, унинг зарбаси ўткир бурчак томон йўналтирилди, тўп дарвоза тўрига бориб тушди, бироқ ташқи томондан. 

4. Терци прессинг остида қолиб кетди, аммо шунга қарамай рақибни ўз жарима майдони томон боришига йўл қўймади.

2. "Ювентус" устунликни ўз қўлига олишга шошилмаяпти, "Специя" тўпга эгалик қилмоқда. 

1. Ўйинга старт берилди! 

Уни захирада кўриш ғалати, лекин бу ҳақиқат

- Италия чемпионати мадҳияси янграб ўтди. 

- Диққат қиламиз!  Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Чигил ёзди машғулотлар якунланди

"Юве" стадионда

"Ювентус" 123 йиллик тарихи давомида 3 та жамоани мағлуб эта олмаган, улардан бири айнан "Специя". Демак, қизиқ бўлади. Кузатамиз! 

Таркиблар эълон қилинди

- Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун А Серия 6-турида "Ювентус" "Специя" меҳмони бўлади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда томоша қилиб борамиз.  

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика