Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  112 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  5 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  10

А Серия. "Ювентус" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди News

А Серия. "Ювентус" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди

Италия чемпионати 20-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Сампдория – Ювентус 0:2  

«Луижи Феррарис»

Голлар: Кьеза 20', Рэмзи 90+1 

Сампдория – Аудеро, Аужелло, Колли, Йошида, Берешиньски, Торсбю, Кандрева (Янкто, 81), Экдаль, Адриен Силва (Дамсгор, 63), Кейта Бальде (Торрегросса, 68), Квальярелла (Рамирес, 68).

Ювентус – Шенсни, Кьеллини, Бонуччи, Данило, Бентанкур (Рабьо, 75), Маккенни, Куадрадо, Артур (Рэмзи, 83), Кьеза (Сандро, 83), Мората (Бернардески, 78), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Торсбю (24), Экдаль (30), Бентанкур (37), Дамсгор (87), Бернардески (89).

Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Зарба!  Роналду икки рақибини чалғитиб, зарба йўллади, аммо зарба тўғри бориб Йошидага тегди.

90+1. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Рэмзи!  Куадрадо захирадан майдонга тушган Рэмзини қулай пас билан таъминлади, чамаси 10 метрдан йўлланган зарба дарвоза тўридан жой олди – 0:2! 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Бернардески Рамиресни йиқитди ва огоҳлантирилди.

87. Дамсгор Бернардескига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлади. 

85. Рамирес бирга-бир вазиятда Сандрони алдашга уринди, аммо оёғидан зарба қабул қилиб олди. Ҳакам "Ювентус" дарвозаси яқинида стандарт ҳолат қайд этди. 

83. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Кьеза ўрнига Сандро, Артур ўрнига Рэмзи тушди.  

81. "Сампдория"да ўзгариш: Кандрева ўрнига Янкто ўйинни давом эттиради. 

79. Дамсгор ва Аужелло чап қанотда яхши ўйин кўрсатишди. Аужелло Рабьони ўз тезлиги орқали ортдқ қолдирди, аммо Куадрадо ўз жамоадошига ёрдамга келиб, тўпни рақибдан "тоза" олиб қўйди. 

78. "Ювентус"да ўзгариш: Мората ўрнига Бернардески майдонга тушди. 

75. "Ювентус"да алмаштириш: Бентанкур ўрнига Рабьо ўйинга қўшилди.

73. Кандрева ўнгда Данилони устамонлик билан алдади ва ичкарига пас узатди, Шенсни осонлик билан тўпни қабул қилиб олди.      

70. Артур ва Маккенни ўнг қанотда ўзаро пас ўйнашди, шундан сўнг Маккенни Аужеллодан қочиб кетди ва марказдан ичкарига кириб борди, аммо у ерда Колли диққат билан ўйнаб, тўпни олиб қўйди. 

68. "Сампдория"да 2 та ўзгариш: Квальярелла ўрнига Рамирес, Кейта ўрнига Торрегросса туширилди. 

65. Куадрадо ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва ичкарига пас узатди, аммо у ерда Йошида Роналдуга имкон бермади.  

63. "Сампдория"да ўзгариш: Адриен Силва ўрнига Дамсгор тушди. 

60. Кьеза чапда Данилодан тўпни қабул қилиб олди ва оҳиста узатмани намойиш қилди, Аудеро хотиржам ҳолатда дарвозадан чиқиб келди ва тўпни илиб олди. 

57. Мората гол урди, бироқ доимгидек офсайддан. 

54. Хавфли вазият!  Аужелло Кьваляреллани қойилмақом пас билан таъминлади, унинг кучли зарбаси йўлига эса Кьеллини тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси! 

53. Ниҳоят, ўйин давом этмоқда. Экдаль ўнгда Силвадан тўпни қабул қилди ва Бальдега қулай пас тақдим этди, аммо тўпни сақлаб қолиш қийинчилик туғдирди. 

51. Куадрадода ҳаммаси жойидага ўйшайди, аммо Аужеллода ҳолат сал жиддийроқ. Ўзгариш бўлиши мумкин.  

49. Аужелло ва Куадрадо майдонда ўзаро тўқнашиб кетишди. Шифокорлар уларга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. 

49. Родриго Бентанкур олдиндан ўйланган узатмани қайд этди, режа бўйича Кьеза унга эгалик қилиши лозим эди, аммо Аудеро ўз ўрнида ва ажойиб ўйнади. 

47. Леонардо Бонуччи ичкари томон хавфли узатмани ижро этди. Узатма яхши чиқди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатишди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Хуан Куадрадо бурчак тўпидан узатмани амалга оширмади ва тўпни тезда ўйинга киритди.

42. Роналду деярли бирга-бир ҳолатдан фойдалана билмади, Йошида "подкат" орқали жамоаси жонига ора кирди. 

39. Хавфли вазият!  Роналду тахминан 22 мтердан зарба берди, Аудеро сакраган ҳолда тўпни қайтарди!  

37. Бентанкур Кейтага нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

35. Роналду Данило томон пас узатди, у эса Кьезага пас берди, аммо Йошида вазиятни бартараф этишга эришди. 

32. Куадрадо тўпни чапдан ўйинга киритди, аммо Колли иккинчи қаватда Маккеннини мағлуб этди.  

30. Янкто ҳам огоҳлантирилди. 

30. Экдаль Бентанкурга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

27. Роналду Кьезани пас билан таъминлади, у марказ томон Бентанкурга пас бериши лозим эди, аммо икки рақиб қаршисида қолди.   

26. Мората ҳужумга борди ва Аужеллога қирши чиқди, ҳимоячи идеал ўйин кўрсатди. 

24. Торсбю Данилога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

20. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кьеза!  Моратанинг пасидан сўнг Кьеза рақиб дарвозабонини ранжитди – 0:1! 

18. Бальде чапда Артурни алдади ва марказдаги Экдалга пас берди, Бонуччи "подкат" билан вазиятни бартараф этди. 

16. Чап қанотда меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Тўпга Куадрадо яқинлашди ва узатмани амалга оширди, Колли Кьеллини тўпга етиб боришига йўл қўймади. 

13. Маккеннининг узатмасидан кейин ичкарида тўпни қабул қилиб олган Роналду зарба йўллашга ҳаракат қилди, Йошида бунга тўсқинлик қилди.

12. Данило чап қанотда Роналдудан тўп қабул қилди ва ичкарига оширди. Маккени бу узатмага улгурди, аммо кутилганидек зарба бера олмади.

11. Ўнг қанотда Бентанкур ва Маккенни ўзаро пас ўйнашди, кейин эса тўп Куадрадо томон узатилди, колумбиялик ҳужум бундай тус олишини кутмаганди.

9. Артур югуриб кетаётган Роналдуни кўрди ва узун пасни амалга оширди, пас кучли чиққани боис Аудеро дарвозадан чиқиб келди ва тўпга эга чиқди.

7. Квальярелла Куадрадодан тўпни олиб қўйди ва олдинга бориб, Экдални пас билан таъминлашга ҳаракат қилди, вазиятга Бентанкур аралашди ва ҳужумнинг олдини олди.

4. Куадрадо қулай вазиятда ёлғиз қолди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2. Бонуччи Маккеннининг йўли томон яхши пас берди, аммо Колли моҳироа ўйини орқали вазиятга аралашиб, жамоасини голдан ҳимоя қилди. 

1. Ўйин бошланди! 

Ўйинолди суратлар

- Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 19-турида "Сампдория" ва "Ювентус" клубилари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика