Latest news

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  16 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

А Серия. "Рома" "Аталанта" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов захирадан майдонга тушди News

А Серия. "Рома" "Аталанта" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Аталанта" — "Рома" учрашуви якунланди.

"Аталанта" — "Рома" 1:4

Гол: 0:1 – 1 Абрахам, 0:2 – 27 Заньоло, 1:2 – 45, автогол Кристанте, 1:3 – 72 Смоллинг, 1:4 – 82 Абрахам.

Аталанта – Муссо, Хатебур (Дзаппакоста, 78), Паломино, Толои, Гимшити (Муриэль, 34), Пеццелла (Мэле, 78), де Рон, Фройлер, Иличич (Малиновский, 46), Пашалич (Миранчук, 64), Сапата.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Калафьори, 89), Верету (Кумбула, 90), Кристанте, Дзаньоло (Шомуродов, 69), Абрахам (Бове, 90).

Огоҳлантиришлар: де Рон (7), Дзаньоло (9), Рожер (49), Манчини (74).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Рома" "Аталанта" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Менимча, римликларнинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди, айниқса, ушбу турда очко йўқотмаслик муҳим эди, "Аталанта" эса мағлубиятдан сўнг ўз ўрнини бой бериб қўйиши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Рома"да ўзгариш: Калафьори Мхитарян ўрнига баҳсга қўшилди.

88. Малиновски бугун энг кўп зарба муаллифлигига номзод. Патрисиу эса энг кўп сейв муаллифлигига.

86. Шомуродов ҳужумда тўпни олдириб қўйди.

84. ЗАРБА! Малиновски чап оёқда кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ.

82. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абраҳамдан дубль! Шомуродов ўнг қанотдан бошлади, Элдор тўпни марказга Веретуга оширди, ундан сўнг Абрахамга тўп келиб тушди. Тэмми эса айланма зарба билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

77. Шомуродов ҳимоячи ролида. Элдор бурчак тўпини олдини олди, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади.

74. Манчини ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Мезбонларда яна бир стандарт.

72. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Смоллинг! Стандарт вазиятдан сўнг Крис катта тезликда олдинга югурди ҳамда оёғи билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Элдорнинг қадами қутлуғ келди.

71. Шомуродов Абрахамни тўп билан таъминламоқчи эди, Муссо тўпни эгаллаб олди.

70. Ниҳоят! Шомуродов Заниоло ўрнига майдонга тушди.

68. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашмоқда! Муриэль! Бурчакдан узатга тўпга Муриэль бош билан зарба берди, тўп йўл-йўлакай Кристантега тегди. Бироқ ҳакам ВАР билан суҳбатлашиб, голни бекор қилди. Офсайд.

65. Карсдорп Абрахамни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариши мумкин эди, ҳимоячилар тўпни қайтарди, қайтган тўпга эса Заниоло тўхтатмасдан ноаниқ зарба берди.

64. Миранчук Пашалич ўрнига баҳсга қўшилди.

64. Заниоло кетма-кет иккинчи марта тўпни олдириб қўйди.

61. Малиновски олисдан зарба йўллади, тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

60. Карсдорп ўнг қанотда тезлик олиб, жарима майдонига тўпни етказганди, "Аталанта" ҳимочилари тўпни қайтарди.

58. Мхитарянни йиқитиб чарчашмаяпти бугун мезбонлар. 

56. Рожер ҳимояда фаол. Футболчи рақибларини йиқитиб бўлса-да, ўтказиб юбормаяпти.

55. "Рома" қарши ҳужум ташкиллаштирди. Верету ҳужумни секинлаштириб қўйди.

53. Заниоло чап оёқда зарба йўллади, Муссо ўз ўрнида.

СТОП!

50. ЗАРБА! Малиновскийнинг жарима зарбасидан сўнг Патрисиу сейв ижро этди.

49. Рожер ўз ишини бошлади. Қўполлик учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

47. "Аталанта" бурчак зарбаси ижро этди. Ушбу стандарт бўйича кўрсаткич: 5-0

Иккинчи бўлим бошланди.

"Аталанта" ўзгариш билан иккинчи бўлимни бошлади: Маленовски Иличич ўрнига майдонга туширилди. 

Биринчи бўлим якунланди. "Аталанта" иккинчи бўлим олдидан вазиятни енгиллаштириб олди. Энди иккинчи бўлимда курашларга бой ўйин кутамиз. Иккала жамоа ҳам ўзига мос услубда яна гол уришга ҳаракат қилиб кўради. "Аталанта" ҳужумкор, "Рома" эса севимли қарши ҳужумлар эвазига.

45+1. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муриэлнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рекашет натижасида Патрисиуни чалғитганча дарвоза тўрига бориб тушди. Интрига қайтди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Смоллингнинг хатосидан сўнг Илишич жарима майдонига тўпни оширди, римликлар амаллаб вазиятни бартараф этишди.

42. Сапата рақиб жарима майдонида йиқилди. Бироқ ҳужумчи тўпни қўли билан ўйнагани аён бўлди.

39. Энди Верету майдонда ётибди. Ҳозирча шифокорлар футболчилардан кам масофа босиб ўтишмаяпти.

37. Карсдорп жароҳат олган кўринади. Футболчи шифокорлар ёрдамида оқсоқланган ҳолда майдонни тарк этди.

34. "Аталанта"да ўзгариш: Гимшити ўрнига Муриэль майдонга тушди. Гасперини ҳужумга эътибор бермаса ўйинни ўзгартириш қийинлигини англаб етди. МОуриньо шогирдлари эса қарши ҳужум услубини давом эттиради.

31. Ибанес Илишични йиқитди. Бурчакка яқин нуқтадан амалга оширилган жарима зарбасини "Рома! футболчилари бартараф этди. "Рома" қарши ҳужумга таянмоқда. Иккинчи гол ҳам айнан қарши ҳужум натижасида юзага келди.

30. Толоининг зарбасидан сўнг яна Патрисиу жонбозлик кўрсатди. 

27. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Заниоло орадаги фарқни оширмоқда. Верету билан комбинация натижасида Заниоло жарима майдонига кириб борди ҳамда чап оёқда дарвоза тўрларини титратди.

27. Икки жингалаксоч рақиб тўқнашиб кетди.

25. Абрахам Мхитарянни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди. Унинг узатмаси кутганидан кўпроқ тезлик олиб кетди.

24. Заниолога олисдан оширилган тўпни Муссо эгаллаб олди.

22. Бурчак зарбасидан сўнг "Рома" футболчиси қўл билан ўйнагани кўринади. Ҳакам ВАР билан гаплашиб, пенальти йўқ оғайнилар деди.

20. ЗАРБА! "Аталанта" футболчисининг кучли зарбасидан сўнг Патрисиу жон ҳолатда тўпни қайтарди.

20. Абрахам рақибининг узатмасини тўхтатолмади.

18. Мхитарян тўп учун курашда рақибидан тарсаки еди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

17. "Аталанта" хавфли ҳужум ташкил қилди, меҳмонлар бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

15. Дақиқасига рақиблар бир-бирини ағанатишмоқда. Навбатдаги жабрдийда Мхитарян.

12. Заниоло яна ўйин қоидасини бузди. Ҳакамнинг жаҳли чиқса, қорбобо кийими рангидаги рождество совғаси бериб юбориши мумкин.

9. Заниоло огоҳлантирилди. Ўйин футболдан кўра регбига тортмоқда кўпроқ.

9. Веретунинг зарбаси юқорилаб кетди.

7. Де Рон Заниолони йиқитгани учун огоҳлантирилди. Голга тортадиган стандарт вазият бзага келди.

5. Смоллинг рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

1. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абраҳам!!! Мана Шомуродов нега захирада ўтирибди. Заниоло билан комбинация уюштирган ҳужумчи тўрт футболчи орасидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

Кунг-фу футбол фильмига номзод

Ҳаммаси яхши бўлади демоқда Жозе амаки

Бугун мана бу футболчини ҳам майдонда кўрамиз деган умиддамиз.

Жамоалар ўртасида сўнгги 20 баҳснинг 7 тасида "Аталанта" ғалаба қозонган бўлса, яна шунча ўйинда дуранг қайд этилган. 6 учрашувда римликларнинг қўли баланд келган.


Айни дамдаги турнир жадвали ҳолат


Ассалому алайкум, футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли томоша гувоҳи бўламиз деган умиддамиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика