Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

А Серия расмий сайтида “Рома”нинг мавсум учун қайдномаси ҳозирча йўқ News

А Серия расмий сайтида “Рома”нинг мавсум учун қайдномаси ҳозирча йўқ

Кўпчиликда Элдор Шомуродов янги мавсумни қаерда бошлаши ҳақидаги савол ўйлантирмоқда.

Аммо ҳозирча у “Рома” футболчиси ва ҳали ҳеч қаерга кетгани йўқ. Римликларнинг охирги машғулотларида ҳам 27 ёшли ўзбекистонликни кўриш мумкин эди.

“Рома” Италия чемпионати 2022/23 йилги мавсумидан ўрин олган дастлабки учрашувини эртага сафарда “Салернитана”га қарши ўтказади.

Salernitana

Serie A . Round 1

15/08/2022, 00:45

1
:
0
Finished

Roma

Bryan Cristante - 33'

Stadium: Stadio Arechi, 24983 spectators

Referee: Simone Sozza

45'
90'
28'  Lassana Coulibaly
39'  Norbert Gyomber
40'  Grigoris Kastanos
54'  Grigoris Kastanos (Franck Ribery)
62'  Erik Botheim (Diego Valencia)
62'  Pasquale Mazzocchi (Junior Sambia)
73'  Lassana Coulibaly (Julian Kristoffersen)
33'  Bryan Cristante
48'  Chris Smalling
68'  Tammy Abraham (Nemanja Matic)
72'  Nemanja Matic
78'  Nicolo Zaniolo (Georginio Wijnaldum)
88'  Paulo Dybala (Stephan El Shaarawy)

А Серия расмий сайтида жамоалар янги мавсум учун қайдномаси бериб борилмоқда. Аммо “Рома” билан бирга “Фиорентина”, “Ювентус”, “Лацио” ва “Наполи”нинг якуний рўйхати жойланмаган. Ҳар бир клуб 25 ўйинчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

“Рома” расмий сайтида эса мавсум учун рўйхатдан ўтган футболчилар қаторида Элдор Шомуродов борлигини кўриш мумкин. Аммо ПСЖдан келган Жоржиньо Вейналдумнинг номи ҳалигача йўқ.

Охирги маълумотларга кўра, "Трабзонспор" ва Болонья Шомуродовнинг ижараси бўйича музокаралар олиб бораётгани айтилди. Шунингдек, унга "Вулверхэмптон", “Галатасарой”, “Торино” ҳамда “Сампдория” ҳам қизиққанди. Италияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрда ёпилади.

Маълумот ўрнида, римликлар мавсум олдидан ўтказган 6 та ўйиннинг учтасида (“Шахтёр” 5:0, “Ницца” 1:1, “Сандерленд” 2:0) Элдор Шомуродов қатнашди ва ўз ҳисобига самарали натижа ёзиб қўёлмади. Жозе Моуринью шогирдлари ўтган мавсум Конференциялар Лигаси ғолиби сифатида 2022/23 йилги мавсум Европа Лигаси гуруҳ босқичида қатнашади.

Қайд этиш жоизки, “Шахтёр”га қарши охирги ўртоқлик ўйини олдидан “Рома”нинг 2022/23 йилги мавсумида қатнашадиган футболчилари “Олимпико” стадионида тантанали равишда кутиб олинганди ва улар қаторида ўзбекистонлик форвард ҳам бор эди. 


Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика