Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

А Серия. Превью. 13-турнинг охирги ўйинида ким ғалаба қозонади? News

А Серия. Превью. 13-турнинг охирги ўйинида ким ғалаба қозонади?

Бугун А Серия 13-турининг сўнгги тўқнашуви бўлиб ўтади.

Кальяри   vs   Торино

Турнинг сўнгги беллашувида "Кальяри" уйида туриннинг "Торино"сини қабул қилади. 

Ўтган турда Марана шогирдлари (гап "Кальяри" жамоаси ҳақида кетмоқда) ўз мухлисларини яхши маънода хайрон қолдиришга эришдилар. Феррара шаҳрида бўлган ўйининг 71-дақиқасида мезбонлар иккинчи бор гол уришди ва таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди. Аммо, лекин, бироқ, қисқа вақт ичида "Кальяри" футболчилари икки бор рақиб дарвозасини ишғол қила олишди ва беллашувда ғолиб номи аниқланмади. 

Охирги ўйинларда "Кальяри" фақатгина "Юве"га мағлуб бўлди (1:3). Шунингдек жамоанинг асосий бомбардири Леонардо Паволеттининг ўйинини эътироф этиш лозим. Унинг ҳисобида 6 та  гол мавжуд.

"Торино" ўтган турда кутилмаганда "Парма"га ютқазиб қўйди (1:2). Мағлубиятсиз серия бўлган бўлсада, жамоа ўйинида стабиллик кузатилмаяпти. Маццари жамоаси сафарда яхшироқ натижа кўрсатмоқда, клуб меҳмонда, уйдагиданда кўпроқ очко ишлаб олишди.

Бўлажак баҳс "буқалар" учун осон ўтмаслиги аниқ, "Кальяри" ўз уйида деярли очко йўқотмаяпти. Сўнгги 5 ўйиннинг 2 таси ғалаба, қолганлари дуранг билан якунланди.

Шубҳасиз, бизни муросасиз ва қизиқарли учрашув кутиб турибди.


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика