А Серия Мхитарян ва Онанани "Интер" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказди
01 jul 2022 19:29
News
А Серия Мхитарян ва Онанани "Интер" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказди
Генрих Мхитарян ва Андре Онана янги мавсумда “Интер” сафида тўп тепади.
“Рома” ярим ҳимоячисининг ва “Аякс” дарвозабонининг трансферлари А Серия томонидан расман қайд этилган.
"Нерадзуррилар" эса трансферлар ҳақида ҳали расман эълон қилишмаган.
Хабар қилинишича, 33 ёшли арманистонлик футболчи Милан шаҳрида жойлашган клуб билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган ва йилига 3,5 миллион евро маош олади. 26 ёшли камерунлик футболчига келсак, у билан йилига 3 миллион евро маош эвазига 5 йиллик шартнома тузилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Link :
Source : legaseriea.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments