Latest news

07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  116 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  16

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди News

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳс "Милан" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтди.


Милан шаҳрининг "Сан Сиро" стадионида ўтказилган Италия А Сериясининг 21-тури марказий баҳсида "Наполи" "Милан"ни мағлубиятга учратди.

Ўйин тезкор голлар билан бошланди. "Наполи" учрашув дебютидаёқ тезлик билан икки маротаба Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 6-дақиқада Мертенснинг тўп узатмасидан сўнг Инсинье ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
"Милан" ҳали тўп ўтказиб юборганини тушуниб етмай кетидан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
Яна ўша тиниб-тинчимас Дрис Мертенснинг тўп узатмаси гол билан тугади. Бу сафар унинг узатмасидан Кальехон унумли фойдаланди.

"Милан" эса шундан сўнг ҳужумга зўр берди. Жамоа уюштирган кетма-кет ҳужумлар бесамар кетаверди. Аммо ўйиннинг 37-дақиқасида "Наполи" ҳимоясида қўпол хато кузатилди. Жоржиньонинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Куцка осонлик билан орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Жамоалар 1:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда устунлик "Милан" тарафида бўлган бўлсада, қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклашга улгуришмади.

Шу тариқа "Наполи" Милан сафаридан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жорий мавсумда "Наполи" ҳар иккала беллашувда ҳам рақибидан устун келди.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 1:2 (1:2, 0:0)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 6 Инсинье, 0:2 – 9 Кальехон, 1:2 – 37 Куцка.

Милан
– Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).

Наполи
– Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).

Огоҳлантиришлар
: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).


Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лоренцо Инсинье 8,6*


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика