Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

А Серия. "Милан"ни марказий ўйинда Беннасер қутқариб қолди News

А Серия. "Милан"ни марказий ўйинда Беннасер қутқариб қолди

Италиянинг амалдаги чемпиони 2-турдаёқ очко йўқотди.

Бергамода "Аталанта" меҳмони бўлган "Милан" футболчилари ортга 1 очко билан қайтадиган бўлишди. Учрашувда Руслан Малиновский томонидан очилган эди. 2-бўлимнинг ўрталарида эса Беннасер катта саҳнага чиқиб "россонерилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

Atalanta

Ruslan Malinovsky - 29'

Serie A . Round 2

22/08/2022, 00:45

1
:
1
Finished

AC Milan

Ismael Bennacer - 68'

Stadium: Gewiss Stadium, 19216 spectators

Referee: Fabio Maresca

45'
90'
16'  Rafael Toloi
29'  Ruslan Malinovsky
29'  Joakim Maehle
48'  Hans Hateboer
73'  Duvan Zapata (Luis Muriel)
73'  Mario Pasalic (Giorgio Scalvini)
73'  Ruslan Malinovsky (Ademola Lookman)
78'  Berat Djimsiti
82'  Berat Djimsiti (Memeh Caleb Okoli)
89'  Joakim Maehle (Nadir Zortea)
90'  Marten de Roon
45'  Ante Rebic
58'  Brahim Diaz (Charles De Ketelaere)
58'  Ante Rebic (Olivier Giroud)
66'  Junior Messias (Alexis Saelemaekers)
66'  Rafael Leao (Divock Origi)
68'  Ismael Bennacer
68'  Alexis Saelemaekers
75'  Sandro Tonali
78'  Theo Hernandez
84'  Davide Calabria (Alessandro Florenzi)

А Серия, 2-тур.

АТАЛАНТА 1:1 МИЛАН
Гол:
Малиновский (29) - Беннасер (68)

Бош ҳакам: Фабио Мареска

Аталанта: Хуан Муссо, Рафаэл Толой, Мериҳ Демирал, Берат Жимшити (Мемеҳ Калеб Околи, 82), Йоаким Меле (Надир Зортеа, 89), Мартен де Роон, Теун Коопмейнерс, Ханс Хатебур, Марио Пашалич (Жоржио Скальвини, 72), Руслан Малиновский (Адемола Лукмен,72), Дуван Сапата (Луис Муриэль, 72).

Захира: Марко Спортьелло, Франческо Росси, Брандон Соппи, Маттео Ружери, Жереми Бога.

Милан: Майк Меньян, Давиде Калабрия (Алессандро Флоренци, 84), Пьер Калулу, Фикайо Томори, Тео Эрнандес, Сандро Тонали, Исмаэл Беннасер, Браим Диаз (Шарль Де Кетеларе, 58), Жуниор Мессиас (Алексис Салемакерс, 58), Анте Ребич (Оливье Жиру, 58), Рафаэл Леау (Дивок Ориги, 66).

Захира: Чиприан Тэтэрушану, Антонио Миранте, Фоде Балло-Туре, Маттео Габбья, Симон Кьер, Томмазо Побега, Тьемуа Бакайоко, Ясин Адли.

Огоҳлантиришлар: Толой (16), Хатебур (48), Жимшити (78),  де Роон (90+5)- Ребич (45+1), Тонали (75), Тео (78).

Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинди. Дуранг!

90+5. "Россонерилар"нинг ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган де Роон огоҳлантирилди.

90+3. "Милан" қарши ҳужумга қочаётган жойда Мареска ўйинни тўхтатди.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Аталанта" жарима майдонига узатилган тўпга зарба берадиган "россонери" топилмади.

89. Зортеа Мелени алмаштирди.

86. Теонинг зарбасини Муссо эгаллаб олди.

84. "Милан" сардори ўз ўрнини Флоренцига бўшатиб берди.

82. "Аталанта"да ўзгариш. Мемеҳ Калеб Околи жароҳатланган Жимшитини алмаштирди.

80. Ориги рақиб жарима майдони ичида Демирални алдаб ўтиб, зарба йўлламоқчи эди. Жимшити тўпни узоқлаштирди.

78. Рефери ўзаро келишолмаган Тео Эрнанде ҳамда Жимшитини огоҳлантирди.

77. Тўп бўлмаган жойда 2 жамоа футболчилари жанжаллашиб кетишди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

75. Адемола Лукменни қўполлик билан тўхтатган Тонали огоҳлантирилди.

72. "Аталанта"да ўзгаришлар. Сапата - Муриэл, Малиновский - Лукмен, Пашалич - Скальвини 

68. Гоооооооооол! Беннасер кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

66. Мессиас ўрнига Салемакерс, Леаунинг жойига Дивок Ориги туширилди.

60. Тео "Аталанта"нинг ўта хавфли ҳужумини бузди.

58. "Милан"да ўзгаришлар. Де Кетеларе ва Жиру Диас билан Ребични алмаштиришди. 

56. Уух! Меньян Сапатанинг хавфли зарбасини бартараф қилди.

50. Калулунинг бош билан берган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

48. Леауга нисбатан қўпол ўйнаган Хатебур огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Тўпни "қизил-қоралар" ўйинга киритиб беришди.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45+1. Демиралга нисбатан қўпол ўйнаган Ребич огоҳлантирилди.

45. Давиде Калабриянинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

44. Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

41. "Милан" бергамоликларнинг 2 чизиқли ҳимоясини ёриб ўта билмаяпти.

38. "Аталанта" фаолликни оширяпти. Мезбонлар танаффусга қадар ҳисобни йириклаштиришга уринмоқда.

35. Калулу Сапатани қўполлик билан тўхтатиб қолди.

32. "Милан"да корнер. Калулунинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

29. Гоооооол! Руслан Малиновскийнинг кучли зарбаси олдида Меньян ожиз қолди.

27. Хатебур ҳужумда фол ишлатди.

24. Мессиаснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

23. Стефано Пиолига реферига эътирози учун сариқ карточка кўрсатилди. 

22. Руслан Сапатани олдинга бошлаган эди. Меньян дарвозасини тарк этиб, тўпни қайтариб юборди.

20. Меҳмонлар тўпга эгалик қилиб, позицион ҳужумларга зўр беришяпти.

18. Де Роон билан тўқнашиб кетган Теога шифокорлар ёрдами кўрсатилди.

16. Рафаэл Толой огоҳлантирилди. "Аталанта" сардори Леауни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган эди.

12. Ҳар 2 жамоа аъзолари ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти. Бу жараён биринчи голга қадар давом этса керак.

10. Хатебурнинг жарима майдонига узатмасини "Милан" посбони қийинчилик билан қайтариб юборди.

8. Малиновский Меньян дарвозасини "ўққа тутди". Украиннинг зарбасига аниқлик етишмади.

4. Йоаким Меле "россонерилар" жарима майдонига кириб борган эди. Уни Калабрия зарарсизлантирди.

3. Учрашувдаги дастлабки зарба Леаунинг ҳисобига ёзилди. "Милан" ҳозирча фаоллик қилмоқда.

1. Учрашувга старт берилди! Тўпни ўйинга бергамокликлар киритиб беришди.

— Жамоалар майдонга чиқиб келишяпти.

Жамоаларнинг чигилёзди машқларидан лавҳа.

Учрашув стартига 10 дақиқа қолди.

Atalanta

Ruslan Malinovsky - 29'

Serie A . Round 2

22/08/2022, 00:45

1
:
1
Finished

AC Milan

Ismael Bennacer - 68'

Stadium: Gewiss Stadium, 19216 spectators

Referee: Fabio Maresca

45'
90'
16'  Rafael Toloi
29'  Ruslan Malinovsky
29'  Joakim Maehle
48'  Hans Hateboer
73'  Duvan Zapata (Luis Muriel)
73'  Mario Pasalic (Giorgio Scalvini)
73'  Ruslan Malinovsky (Ademola Lookman)
78'  Berat Djimsiti
82'  Berat Djimsiti (Memeh Caleb Okoli)
89'  Joakim Maehle (Nadir Zortea)
90'  Marten de Roon
45'  Ante Rebic
58'  Brahim Diaz (Charles De Ketelaere)
58'  Ante Rebic (Olivier Giroud)
66'  Junior Messias (Alexis Saelemaekers)
66'  Rafael Leao (Divock Origi)
68'  Ismael Bennacer
68'  Alexis Saelemaekers
75'  Sandro Tonali
78'  Theo Hernandez
84'  Davide Calabria (Alessandro Florenzi)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика