Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  0 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

А Серия. Шомуродов 89 дақиқа ҳаракатланган басҳсда "Женоа" дуранг ўйнади News

А Серия. Шомуродов 89 дақиқа ҳаракатланган басҳсда "Женоа" дуранг ўйнади

Италия чемпионати 27-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Женоа – Удинезе 1:1  

«Луижи Феррарис»

Голлар: Пандев 10' – пенальти де Пауль 30'

Женоа – Перин, Заппакоста, Бираски, Кришито, Чиборра, Стротман (Бехрами, 82), Радованович, Зайц, Бадель, Шомуродов (Пьяца, 89), Пандев (Скамакка, 71).

Удинезе – Муссо, Молина, Де Майо, Нюйтинк, Ларсен, Арслан (Макенго, 63), Уолас, Перейра, де Пауль, Родриго Бекао, Льоренте (Несторовски, 81).

Огоҳлантиришлар: Пандев (11), Кришито (28), Бадель (74), Несторовски (90).

Ўйин ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+2. Уууух! Қандай вазият!  Зайц яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. Несторовски қадтис ўйнагани боис сариқ карточка олди. 

89. "Женоа"да алмаштириш: Шомуродов ўрнига Пьяца туширилди. 

86. Шомуродов қарши ҳужумга ўтди, аммо 3 ҳимоячи қуршовида қолиб, барибир тўпни олдирди. 

83. Хавфли вазият! Перейранинг Несторовски томон қалтис паси сал ноанич кетиб қолди. 

82. "Женоа"да ўзгариш:  Стротман ўрнига Бехрами майдонга тушди. 

81. "Удинезе"да ўзгариш: Льоренте ўринга Несторовски ўйинни давом эттиради.

75. Де Майо ҳаводаги курашда Шомуродовга нисбатан қоидани бузди. 

74. Бадель Перейрага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

73. де Паулнинг стандарт ваўитдан тепган тўпи анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

71. "Женоа"да алмаштириш: Пандев ўрнига Скамакка ўйинга қўшилди. 

68. Йенс Ларсен қанотдан зарба берди, аммо дарвозабон қийинчиликка дуч келмади.

65. Роберто Перейра рақибларни алдашга киришиб кетди, аммо Радованович унга қаршилик кўрсатди. 

63. "Удинезе"да ўзгариш: Арслан ўрнига Макенго тушди. 

61. Давиде Заппакостанинг ичкарига узатмаси кутилганидек чиқмади. Зарба тўсиб қўйилди ва тўп майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

55. Зарба!  Де Майонинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди. 

54. Милан Бадель Соузага нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам вазиятга бефарқ бўлмади.

52. Кришитонинг хавфли узатмаси ҳеч кига тегмасдан майдонни тарк этди. 

49. Миха Зайц барчасини ўз бўйнига олиб, олдинга борди ва зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

48. Арслан тўпни олдинга узатиб берди, Маттиа Перин устамонлик билан тўпга эга чиқди. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

42. Зайцнинг узатмасини Бекао қайтаришга эришди, акс ҳолда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

38. Заппакостанинг узатмасини Льоренте бартараф этди. 

37. Зарба!  Давиде Заппакоста жаримадан зарба йўллади, ноаниқ.

34. Миха Зайцнинг яхши ўйланган узатмаси ўхшамади, дарвозасини тарк этган Муссо тўпни эгаллаб олди.

30. ГООООООООООЛ!  де Пауль пенальтини муваффақиятли бажариб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

28. Пенальти!  Ана холос!  Кришито Перейрани йиқитди ва сариқ карточка ҳам олди. 

26. Зарбаааа!  Элдор Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

24. Пандевнинг зарбасидан кейин рикошет кузатилди, аммо дарвозабон сейв намойиш этишга хам эришди. 

23. Шомуродов тўпни олиб қўйди ва жамоасини олдинга бошлади, якунда ҳужумда барибир тўп йўқотилди. 

20. Молина узун пасни амалга оширди. Роберто Перейра уни қабул қила олмади, тўп жуда кучли кетиб қолди.

19. Шомуродов Бекаога нисбатан қоидани бузди, шундан сўнг Элдор бундан норози бўлди ва ҳакам билан вазиятни муҳокама қилиб олди. 

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 34% – 66%

14. Гол инобатга олинмади, сабаби Льоренте офсайдда қолган эди. 

13. ГОООООООЛ! Перейра! 

11. Либосини ечган Пандев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

10. Гол урилган вазиятда тўп Пандевнинг қўлига тегдими ёки йўқ, текширилди. Гол тоза урилган ва инобатга олинди. 

8. ГООООООООООООООООООООЛ!  Пандев!  Ичкарида тўпни қабул қилиб олган форвард рақиб дарвозасини ишҳол қилди – 1:0! 

7. Горан Пандев шифокоролар хизматига муҳтожлик сезмоқда. Тиббий ёрдам уўрсатилди, давом этамиз. 

5. "Удинезе" бурчак тўпига эга бўлди, бироқ уни муваффақиятли амалга оширмади. ҲИмоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришди.

3. "Удинезе" яхши жамоавий ўйин кўрсатмоқда. Кўплаб қисқа паслар рақибга ноқулайлик туғдиряпти.

1. Ўйин бошланди! 

Чигил ёзди машқларидан суратлар 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби Италия А Серияси 27-турида "Удинезе" билан беллашади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика