Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  17 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

А Серия. Шомуродов ва Скамакка томонидан урилган голлар "Женоа"га ғалаба келтирди News

А Серия. Шомуродов ва Скамакка томонидан урилган голлар "Женоа"га ғалаба келтирди

Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган "Женоа" – "Специя" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Женоа – Специя 2:0 

«Луижи Феррарис»

Гол: Скамакка 62', Шомуродов 86'

Женоа – Перин, Бираски, Гольданига, Масьелло, Заппакоста, Стротман, Бадель, Пьяца (Бехрами, 63), Кришито, Дестро (Шомуродов, 63), Пандев (Скамакка, 56).

Специя – Проведель, Эрлич, Бастони, Виньяли (Агудело, 85), Терци (Шабо, 64), Лео Сена, Мажоре (Эстевес, 59), Побега, Жаси, Фариас (Верде, 64), Нзола.

Огоҳлантиришлар: Терци (2), Кришито (18), Пандев (32).

Баҳс якунланди. Ҳамюртимиз гол урган ўйинда "Женоа" ғалабани тантана қилди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинга ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. "Женоа"да ўзгариш: Стротман ўрнига Кассата ўйинни тугатиб қўяди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Скамакка рақиб футболчиси билан тортишиб кетди. 

89. Нзола тўп билан олдинга борди, аммо жамоаси фойдасига ҳеч нарса қила олмади.

86. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Элдор Шомуродов гол урди, азизлар!  Унинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси даровза тўридан жой олди.  ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

85. "Специя"да 2 та ўзгариш: Жаси ўрнига Галабинов, Виньяли ўрнига Агудело тушди. 

83. "Женоа" имкон қадар тўпни ўзида сақлашга уриняпти. 

80. Эстевеснинг узатмаси ҳеч қандай хавф туғдирмади, тўп "Женоа" ҳимоячилари назоратида майдондан чиқиб кетди. 

78. Периннинг олдинга тепган тўпи Шомуродовга келаётганди, аммо уни Лео Сена эгаллаб олди. Кейинги вазиятда Бехрами билан тўқнашган Сена кичик тортишувда қатнашди, ҳакам ўйинчиларни тинчлантирди. 

76. Побеганинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

74. Шомуродов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, ичкарига пас узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги вазиятда Баделнинг зарбаси сал ноаниқ чиқди. 

71. "Специя" кескинлик юзага келтириш ҳаракатида, "Женоа" эса босим қилмоқда. 

69. Нзола бош билан зарба йўллади, Перин ўз ўрнида! 

68. Шомуродов Жасига нисбатан қоидани бузди. 

66. Зарба!  Скамакканинг зарбасига ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. 

64. "Специя"да 2 та алмаштириш: Терци ўрнига Шабо, Фариас ўрнига Верде туширилди. 

63. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Пьяца ўрнига Бехрами, Дестро ўрнига Шомуродов ўйинни давом эттиради.  

62. ГОООООООООООООООООООЛ!  Скамакка!  Заппакостанинг зарбасини Проведель қайтарди, қайтган тўпга Скамакка эгалик қилди ва дарвозага йўл топди – 1:0! 

61. Жамоалар ир-бирлирининг ҳимоячиларини ёриб кеиришда қийинчиликка дуч келишмоқда. 

59. "Специя"да алмаштириш: Мажоре ўрнига Эстевес ўйинга қўшилди. 

56. "Женоа"да ўзгариш: бекор қилинган гол муаллифи Пандев ўрнига Скамакка тушди.  

55. Мураббийлар баланд овозда "Жанлука!" дея Скамаккани чақиришди, демак, уни майдонда кўрамиз. 

53. Дестро тўпни қабул қилаётиб оёғини тик ҳолатда кўтарди ва Эрличнинг юзига тепиб юбориши мумкин эди.  

51. "Женоа"га янги қон керак, жаноб Баллардини!  "Элдор Шомуродовни майдонга туширинг". 

49. Масьелло Бастонини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

47. Жасининг ичкарига узатган паси ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Зарба!  Давиде Заппакоста Милан Баделдан пас қабул қилиб олиб, зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

42. "Специя" олдинга боришга уриняпти, аммо ҳозирча "Женоа" бунга қаршилик қилмоқда. 

39. Перин Бастонининг узатмасига эга чиқди.  

37. Нзола Бираскига нисбатан қўпол ўйин намойиш этди ва огоҳлантириш олди.

35. Мажоре дарвозани нишонга олди, самарасиз. 

33. Жаси Баделни йиқитишга мажбур бўлди.

32. Пандев Лео Сенани йиқитгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

31. Гол урилган вазиятда Дестро дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнаган деб топилиб, гол бекор қилинди. 

30. Гол ВАРда текширилмоқда...

28. ГООООООООООООООООООООООЛ! Пандев яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди – 1:0!

26. Жаси ичкарига пас узатди, аммо Перин устамонлик билан тўпга эга чиқди.

23. Дестро Пандев билан ўзаро комбинация ташкил этмоқчи бўлди, аммо ҳимоячидар қаршилик кўрсатишди. 

21. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 37% – 63%

18. Кутилганидек Кришитога сариқ кўрсатилди. 

17. Кришито Виньялига нисбатан қўполлик ишлатди, бироқ ҳакам тўп меҳмонларда қолгани боис ўйинни давом эттиришни буюрди. 

15. "Женоа"нинг хавфли ҳужуми муваффақиятсиз якун топди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

12. Дестро дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва зарба бера олмади, Проведель тўпни эгаллаб олди. Ушбу вазиятда дастлаб, дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юбориб, хато қилганди.

10. Виньяли ва Кришито ўзаро тўқнашиб кетишди, "Женоа" вакили озроқ жабрланди.

8. "Специя" қарийб 3 дақиқадан буён тўпни рақибга бермаяпти ва ўзаро пас ўйнашмоқда. 

6. Ууух!  Қанотдан ошириб берилган узатмадан кейин Дестро бош билан зарба йўллади, сал ноаниқ. 

3. Масьеллонинг узатмасидан сўнг Иван Проведель дарвозадан югуриб чиққан ҳолда тўпга эга чиқди.

2. Терци Пандевга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Элдор Шомуродов бугунги ўйинни захирадан бошлайди. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

«Луижи Феррарис» стадиони ўйинни қабул қилишга тайёр! 

- Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари! Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган Генуянинг "Женоа" клуби ўз майдонида "Специя"ни меҳмон қилади. Учбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика