Latest news

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди News

А Серия. Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳси тугади. Захирадан тушган Шомуродов дублни расмийлаштирди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Женоа" - "Аталанта" якунланди.

Меҳмонлар илк таймда Дуван Сапата, Руслан Малиновский ва Робин Госенснинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. 

2-бўлимда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиши билан 2 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Кейин эса бергамоликлар хавбеки Марио Пашалич орадаги фарқни яна оширди – 4:1.

67-дақиқада Горан Пандев пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақт тугашига оз қолганида эса Шомуродов дублни расмийлаштирди – 3:4.

“Аталанта” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 78 тага етказиб, 2-ўрнини мустаҳкамлади. “Женоа” эса 39 очко билан 14-поғонада қолди.

"Женоа" – "Аталанта" 3:4

"Луижи Феррарис"

Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.

"Женоа" – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).

"Аталанта" – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук (Муриэль, 89), Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (62), Толои (71), Ровелла (88).

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +106   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика