Latest news

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

А Серия. Жамоасини ўзгартириши зарур бўлган 10 футболчи News

Баъзи футболчилар бир клубда узоқ қолиб кетганларидан, боши берк кўчага кириб қолгандек бўладилар. Бунга мисоллар етарлича, жумладан А Серияда ҳам: биргина Доменико Берардини олайлик. У "Сассуоло"да қолиб кетди ва ўша "чуқур"дан чиқиб кетолмади. Ёки "Милан"нинг собиқ сардори Рикардо Монтоливони — расмий учрашувда охирги марта қачон майдонга тушганини унинг ўзи ҳам эслолмаса керак.

Маттиа Перин
Клуб: "Ювентус"
Ёши: 26
Фуқаролиги: Италия
Позиция: дарвозабон

1-1,5 йил аввал бу голкипер "Женоа" сафида порлаган ва Италия термаси посбони позицияси учун Доннаруммага муносиб рақиб бўлиши кутилганди. Тезкор, чаққон, жасур – бу борада унинг етарлича ижобий жиҳатлари мавжуд.


Перин "Ювентус" таклифига лойиқ эканини исботлади, аммо жамоада ўз ўрнини топа олмади. Рақобатда Войцех Щенсный ғалаба қозонди, Маттиа эса — тажриба орттириши керак бўлганлардан бири бўлиб қолди. Бу ҳам етмаганидек, Буффон қайтди ва бор умид ҳам йўқолди. Шу сабабли, энди клубдан кетишига тўғри келади. Португалиянинг "A Bola" нашри маълумотларига қараганда, Перин яқин кунларда "Бенфика" билан шартнома имзолар экан.

Хуан Куадрадо
Клуб: "Ювентус"
Ёши: 31
Фуқаролиги: Колумбия
Позиция: ярим ҳимоячи

Рақобатга дош бера олмаган яна бир ўйинчи. У тезкор ва техник жиҳатдан мукаммал бўлган футболчилардан бири бўлса-да, колумбиялик 2-3 йил аввал анча фойдали эди. Ўша йиллари "Юве"да ижарада ўйнаган ва жуда ажойиб ўйин намойиш этган эди. Шундан сўнг, "бьянконери" уни "Челси"дан сотиб олишга қарор қилган. Вақт ўтган сари туринликлар ўз сафини кенгайтириб борди ва ўнг қанотга Дуглас Коста ва Бернардескини сотиб олдилар. Аллегри баъзида Куадрадони мажбуран мудофаа чизиғида ўйнатар эди.

Бундан ташқари, жароҳатлар ҳам уни четлаб ўтмади — ўтган мавсум деярли 5 ойни ўтказиб юборди. Олдинда уни "Ювентус"нинг ҳеч бўлмаганда захирадан мунтазам равишда майдонга тушувчи футболчи бўлиш кураши кутиб турибди. Аммо ҳали ҳам кетишга кеч эмас.

Симоне Верди
Клуб: "Наполи"
Ёши: 27
Фуқаралоги: Италия
Позиция: ярим ҳимоячи

"Болонья" етакчиси 2017/18 йилги мавсумда нафақат ажойиб статистикаси (10 гол + 10 ассист), балки икки оёқда ҳам ўйнай олиши билан кўпчиликнинг ёдида қолди. "Кротоне"га қарши баҳсда жарима майдонидан 2та гол (ўнг ва чап оёқда) урган.


У "Наполи" таклифи туфайли карьерасини ўстириши мумкин эди, аммо Верди Неаполда бунга улгурмади – жароҳатлар, рақобат, ўзига бўлган ишончнинг йўқолиши унга ҳалал берди. Симоне универсаллиги ҳамда узатмалари туфайли кўп нарсага эришиши мумкин. Унга "Торино" ва "Сампдория" қизиқиш билдирмоқда.

Жоау Мариу
Клбу: "Интер"
Ёши: 26
Фуқаролиги: Португалия
Позиция: ярим ҳимоячи

2016 йил ёзда "Интер" унга 40 млн евро сарфлади. Тан олиш керакки, адашди. Португалия термасининг асосий ўйинчиси Стефано Пиолининг ишончига қарамай, янги жойда ўз ўрнини тополмади.

Лучано Спаллетти келганидан кейин вазият янада оғирлашди – натижада Мариу ярим йилга "Вест Хэм"га кетишга мажбур бўлди. Бундай форматдаги ярим ҳимоячи Антонио Контега керакли ўйинчилардан бири бўлиши қийин. Шу сабабли, фаолиятини давом эттириш учун энг мақбул йўл – АПЛ. Масалан, "Вулверхэмптон".

Алессандро Плиццари
Клуб: "Милан"
Ёши: 19
Фуқаролиги: Италия
Позиция: дарвозабон

"Милан"нинг ёш тарбияланувчиларидан бири бу йилги Жаҳон Чемпионатида Италия термаси U-20 сафида ўзини намоён эта олди. Унинг ажойиб сэйвлари туфайли италянлар ярим финалгача чиқдилар. Плиццаррининг ўзи мавсум давомида ака-ука Доннарумма ва Пепе Рейнадан сўнг "россонери"нинг 4-рақамли посбони бўлиш билан кифояланишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, Жанлуижжи Доннарумма ундан бир ёш катта — Жижжи клубдан кетсагина, Алессандро нимага қодирлигини исботлаши мумкин. “Милан” УЕФА билан молиявий фэйр-плей ҳақида келишиб олганидан сўнг, асосий дарвозабонини сотмасликка қарор қилди. Шу сабаб, энди Плиццари ўзига бошқа макон излашига тўғри келади.

Федерико Кьеза
Клуб: "Фиорентина"
Ёши: 21
Фуқаролиги: Италия
Позиция: вингер

Рўйхатимизнинг қолган ярми – ўз устида ишлаши лозим бўлган жамоа етакчиларидан иборат. Энг ёрқин мисол – Федерико Кьеза. Ностандарт ҳаракатлар бўйича ўз ишининг устаси, иқтидорли ўйинчи, ёш бўлишига қарамай, Италия термасининг асосий футболчисига айлана олди. "Фиорентина" у учун жуда қуйи поғонадаги клуб саналади.


Жамоадошлари ҳам унинг даражасидан анча паст. Федерико бажонидил "Интер" ёки "Ювентус"га ўтган бўлар эди. Аммо Флоренция клубининг янги хўжайинлари мухлисларини ранжитмаслик учун Кьезани умуман сотмасликка қарор қилдилар. Бироқ олдиндаги яна бир йил туфайли умиди сўниб, кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Алессио Краньо
Клуб: "Кальяри"
Ёши: 25
Фуқаролиги: Италия
Позиция: дарвозабон

Краньо умидли ёш дарвозабон даражасидан ўтиб бўлди. “Кальяри”нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллаш, Италия термаси учун мунтазам таклифлар, ажойиб сэйвлар коллекцияси — бўйи дарваозабон учун унчалик баланд бўлмаган Краньода юқорида саналганларнинг барчаси бор. Бундан ташқари, у тўпга ажойиб тарзда отила олади. Шу сабабли, А Сериянинг ўртамиёна вакили учун ўйнашдан кўпроғини ўйлаш вақти келгандек гўё. Шу ёзда футболчи хизматларига “Рома” қизиқиш билдирди, аммо “Бетис” посбони Пау Лопес вариантида тўхташга қарор қилди. Вақт ўтиши билан янги харидорлар пайдо бўлиши аниқ ва Краньо фаолиятидаги навбатдаги муҳим қадамни ташлаши зарур. Лекин ўтадиган бўлса-да, асосий таркиб учун курашадиган жамоа бўлиши зарур. Бўлмаса, уни ҳам  Периннинг тақдири қарши олади.

Родриго Де Пауль
Клуб: "Удинезе"
Ёши: 25
Фуқаролиги: Аргентина
Позиция: ярим ҳимоячи

Ўтган мавсум биринчи қисмини ажойиб ўтказган “Удинезе” етакчиси Де Пауль – универсал, ҳужумкор ярим ҳимоячи, майдонни кўриш қобилиятига эга ўйинчидир. Родриго Удинеда энди юксала олмаса керак. Бундан ташқари, жамоани ҳимоявий футболни хуш кўрувчи Давиде Никола қўлга олгач, футболчининг ўйини янада сустлашди. Де Пауль Аргентина термасига зарур. Ёдингизда бўлса, яқиндагина бўлиб ўтган Копа Америка турнирида ҳам у муҳим ўйинчилардан бири бўлди. Шундай футболчи — турнир жадвалининг юқори поғонасида ўйнайдиган клуб учун жуда зарур. Миш-мишларга қараганда, яқин кунларда уни “Рома”га “жўнатиб юборишар” эмиш.

Кристиан Куаме
Клуб: "Женоа"
Ёши: 21
Фуқаролиги: Кот д’Ивуар
Позиция: ҳужумчи

Кшиштоф Пентек “Милан”га кетишидан авввал полякнинг шериги эди. Чаққон Куаме А Серияда зўрға дебют қилган бўлса-да, шеригини ажойиб тарзда тўлдириб турарди. Чезаре Пранделли бош мураббий этиб тайинланди. Аммо шундан сўнг, ҳужумчининг самарадорлиги сезиларли даражада пасайди. Куаме янги мураббий — Аурелио Андреаццоли билан юқори чўққиларни забт этишига бироз шубҳа бор. Сабаби, ҳужумчи бу мураббийнинг услубига мослаша олмаяпти. Шу сабабли, у ўзининг ўйин услубига тўғри келадиган жамоани излаб кўриши керак, назаримизда.

Сандро Тонали
Клуб: "Брешиа"
Ёши: 19
Фуқаролиги: Италия
Позиция: ярим ҳимоячи

Андреа Пирлонинг издоши, “реджиста” услубидаги ўйинчи — Тонали ёш бўлишига қарамай, Б Серияда ҳаракатланадиган “Брешиа”нинг етакчисидир. Шунингдек, у мунтазам равишда Италия ёшлар терма жамоасига чақирилади. А Сериядаги дебюти Сандронинг келажаги учун муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, у иқтидори билан топ клублардан бирига ўтиб кетса, ажабмас. Ушбу мавсум оралиғида жамоадан кетиши шарт эмас, лекин етарли тажрибага эга бўлганидан сўнг (1-2 йил ичида), Тонали олға интилиши шарт — ўзини бутунлай намоён қила оладиган клубга ўтиши лозим.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика