Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  4 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

А Серия. Италия дербисида "Интер" иродали ғалабага эришди News

А Серия. Италия дербисида "Интер" иродали ғалабага эришди

Италия чемпионатининг 3-турида "Ювентус" жамоаси "Интер"га сафар уюштирди.


- Учрашувда рақибига нисбатан кўпроқ ташаббусга эгалик қилган "Интер" дастлаб ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Учрашувнинг 66-дақиқасида Алекс Сандро чап қанотдан юриш қилди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бу ерда эса ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Штефан Лихтштайнер осонлик билан Ханданович қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 68-дақиқада "Интер" ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. Бурчак зарбасидан сўнг Банеганинг ошириб берган тўпига Икарди бош билан аниқ зарба берди ва мувозанатни тиклади.

"Интер" голдан сўнг ҳужумлар сонини янада оширди ва ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида Икардининг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни захирадан майдонга тушган Перишич самарали якунлади ва "Интер"га ғалаба келтирувчи голни киритди.

Италия чемпионати, 4-тур. Турнир жадвали.


Интер – Ювентус 2:1

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 66 Лихтштайнер, 1:1 – 68 Икарди, 2:1 – 78 Перишич.

Интер
– Ханданович, Миранда, Сантон (Мианге, 79), Д`Амброзио, Мурильо, Жоау Мариу, Медель (Мело, 75), Банега, Кандрева, Эдер (Перишич, 69), Икарди.

Ювентус
– Буффон, Бонуччи, Кьеллини (Пьяца, 80), Алекс Сандро, Бенатия (Бардзальи, 26), Пьянич, Асамоа, Хедира, Лихтштайнер, Манджукич (Игуаин, 74), Дибала.

Огоҳлантиришлар
: Лихтштайнер (19), Бардзальи (28), Асамоа (45), Медель (46), Банега (84).

Четлатиш
: Банега (90).

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика