Latest news

16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   19 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  15 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  7 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  15 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16

А Серия. Марказий учрашувда "Интер"нинг қўли баланд келди News

А Серия. Марказий учрашувда "Интер"нинг қўли баланд келди

Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Интер – Ювентус 2:0 

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар: Видаль 13', Барелла 52'

Интер – Ханданович, Янг (Дармиан, 72), Бастони, де Врей, Хакими, Барелла, Брозович, Видаль (Гальярдини, 77), Шкриньяр, Лукаку, Мартинес (Санчес, 86).

Ювентус – Шенсни, Кьеллини, Фработта (Бернардески, 52), Данило, Бонуччи, Рэмзи (Кулусевски, 58), Бентанкур, Рабьо (Маккенни, 58), Кьеза, Мората, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (36), Янг (60), Мората (62), Барелла (67). 


Баҳс якунланди. "Интер" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Бентанкур Гальярдинига нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

90+1. Зарбааа!  Хакими ўнг қанотдан дарвозага яқинлашиб келди ва кучли зарба ижро этди, ноаниқ. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Кьеллини Лукаку билан курашда фоль ишлатди. 

87. Ууухх!  Кьезадан кучли зарба!  Хандановичдан қойилмақом сейв! 

86. "Интер"да ўзгариш: Мартинес ўрнига Санчес ўйинин тугатиб қўяди. 

85. Кьеза ҳужумдаги миссияни ўз бўйнига олди, аммо ўзини ўзи алдаган ҳолда тўпдан айрилди. 

83. Маккенни Лукакуга нисбатан қоидани бузди. 

81. Данило Кулусевскини олдинга бошлади, у тўпни ичкарига оширди, де Врей Моратани ортда қолириб, тўпни узоқлаштирди. 

77. "Интер"да алмаштириш: Видаль ўрнига Гальярдини майдонга тушди. 

76. Артуро Видаль майдонда ётибди, унги тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

74. Кьеллини Роналду томон пас узатди, бироқ Криштиану ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани қайд этилди. 

72. "Интер"да ўзгариш: Янг ўрнига Дармиан ўйинга қўшилди.

71. Уууухх!  Лаутуро Мартинес Кьеллинини чалғитиб, ўткир бурчак томон зарба берди, сал ноаниқ. 

68. Хакими ўнг қанотда тўпни қабул қлди, бирга-бир вазиятда Бернардескини алдашга уринди, аммо "Ювентус" вакили рақибига йўл бермади.

67. Барелла Кьеллинига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

65. Мората чамаси 11 мтердан бош билан кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади.

64. Зарба!  Лукаку Брозович томон қулай пас берди, хорватияликнинг зарбасига эса озгина аниқлик етишмади.

62. Мората Бастонига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

61. Зарба!  Маккеннининг бош билан берган зарбасини Ханданович ушлаб олди. 

60. Янг сариқ карточка олди. У Роналдунинг оёғига тепганди.

58. "Ювентус"да 3 та ўзгариш: Рэмзи ўрнига Кулусевски, Рабьо ўрнига Маккенни, Фработта ўрнига Бернардески туширилди. 

56. Фработта жароҳат олиб майдонда ётибди, кетта еҳтмол билан у ўйинни давом эттира олмайди. 

54. Кьеза Видалга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

52. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Бастонининг қойилмақом узатмасидан кейин Барелла бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди – 2:0!   

49. Лукаку ўнг қанотда Кьеллини билан кураш олиб борди, шундан сўнг тўпни нариги қанотга узатмоқчи бўлди, бироқ Рабьо тўпни олиб қўйди.

47. Бентанкур тўпни ўнг қанотга Мората томон йўналтирди, Бастони ишонч билан ҳаракатланди ва "Ювентус" ҳужумчисига имконият қолдирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Кьеллини Лукакуни йиқитди ва ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Барелла чилилик шериги Артурога пас берди, унинг зарбаси эса осмон-у фалакка йўналтирилди.   

43. Кьеллини ва Лукаку кураш олиб борди, Лукаку қоидани бузди. 

41. Зарба!  "Интер"дан яна бир кескин ҳужум, Барелланинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида!  Бундан олдинроқ Шенсни ва Лукаку ўзаро тўқнашиб кетишди, ҳужумчига тиббий ёрдам кўрсатилди.  

38. "Интер" тезкор ҳужум уюштирди, Барелла ўнг қанот орқали ичкарига кириб борди, Лукакуга пас... унинг зарбасини эса дарвозабон ушлаб олди.   

36. Бонуччи Мартинесга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

35. Данило Мартинесга нисбатан қоидани бузди. 

33. Зарба!  Роналдунинг олис масофадан чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.  

32. Зарба!  Лукаку фаоллик намойиш этиб, курашга киришди, "Юве" ҳимоячиларининг қаршилигидан сўнг тўп Лаутарога етиб келди, унинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.  

29. Рэмзи ўнгдан ичкарига пас узатди, Мората де Врейни ортда қолдириб, бош билан Роналдуни тўп билан таъминлашни истади, аммо Хакими бунга қаршилик қилди.

28. Фработта билан тўқнашган Бареллага тиббий ёрдам кўрсатилди. 

27. Рэмзи чап қанотдан ҳаволатиб пас берди, тўп марказдаги Роналдуга қадар етиб бормади, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  

26. Видаль Роналдуга нисбатан жуда қўпол ўйнади, стандарт вазият.  

23. Зарбаааа!  Лукакунинг айлантирма зарбасини Шенсни қайтарди! Ажойиб сейв!  Посбондан қайтган тўпга Лаутаро эга чиқди ва анча ноаниқ зарбани ижро этди. 

21. Мартинес чап қанотга ўтди ва Янгдан пас қабул қилди. Кейинги ҳолатда хорватиялик ўйинчи Брозовичнинг зарбаси ўзи хоҳлагандек чиқмади.  

19. Янг чап қанотда бурчак тўпи ишлади.  У Брозович билан ўйнади, унинг ичкарига тепган тўпини са Шенсни илиб олди. 

18. Барелла Лукакуни пас билан таъминлади, Ромелу эса тўпни сал орқароққа Брозовичга узатди, унинг зарбаси йўлига Кьеллини тўғаноқ бўлди. 

16. Роналду-Мората комбинацияси Альваронинг ноаниқ ҳаракати туфайли муваффақиятсизликка учради. 

15. Зарбааа!  Артуро Видаль бу гал ҳам фаоллик кўрсатди, аммо зарбаси ўхшамади. 

15. "Интер" гол урганидан сўнг мухлисларни байрамни бошлаб юборишди ва стадони ташқарисида мушакбозлик уюштиришмоқда. 

13. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Видаль!   Барелланинг узатмасидан кейин Артуро бош билан гол урди – 1:0! 

11. Рабьонинг зарбасини Ханданович қайтарди, ундан сўнг Роналду гол урди, бироқ Кьеза офсайдда қолгани туфайли гол бекор қилинди.  

9. Фработта чапдан ҳужумга қўшилди, у Рэмзидан тўпни қабул қилиб олди ва шеригига пас беришга уринди, Хакими тўпни эгаллаб олди.  

7. Зарбааа!  Брозовичнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

6. Бонуччи Хакимига нисбатан қоидани бузди ва жарима белгиланди. 

5. Моратанинг Роналду томон ичкарига узатган пасини Шкриньяр қайтаришга эришди. 

4. "Интер" босим ўтказиш орқали тўпни эгаллаб олди ва ўзида сақлаб турибди. 

3. Куадрадо коронавирусга чалингани боис ўнг қанотда Кьеза ҳаракатланмоқда. Де Лигт худди шу сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Чап қанот ҳимоясида Фработта ўйнайди, сабаби Сандрода ҳам касаллик аниқланган. 

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин бошланиши мушакбозлик туфайли сал кечикди. 

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Чигил ёзди машғулотдан суратлар

Таркиблар 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 18-турининг Марказий учрашувида "Интер" "Ювентус" билан беллашади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан бирга кузатиб борамиз.  

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика