Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  5 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  26 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

А Серия. Лаутаронинг голи Милан дербисида "Интер"га ғалаба тақдим этди News

А Серия. Лаутаронинг голи Милан дербисида "Интер"га ғалаба тақдим этди

Италия А Сериясининг 21-туридан ўрин олган "Интер" — "Милан" учрашуви якунланди.

"Интер" — "Милан" 1:0

Гол: 1:0 – 34 Мартинес.

Интер – Онана, Дармиан, Ачерби, Шкриньяр, Бастони, Димарко (Гозенс, 71), Аслани, Мхитарян (Брозович, 71), Чалханоглу (Гальярдини, 89), Барелла, Джеко (Лукаку, 71), Мартинес.

Милан – Тэтэрушану, Калабрия (Салемакерс, 55), Кьер (Ребич, 86), Габбия (Тиав, 70), Калулу, Эрнандес, Крунич, Тонали, Жиру, Ориги (Рафаэл Леау, 55), Жуниор Мессиас (Браим Диас, 46).

Огоҳлантиришлар: Калулу (32), Габбия (49), Рафаэл Леау (62), Мхитарян (67), Ачерби (68), Жиру (84), Ребич (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Лаутаро яна гол урди, аммо унинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади: ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб эълон қилди.

83. Лукаку гол урди, аммо рақиб ҳимоячисига нисбатан ўйин қоидаси бузилгани учун ҳисобга олинмади.

78. Жирудан навбатдаги ноаниқ уриниш, бу сафар жаримадан ижро этилди.

76. Жиру "Милан"нинг тезкор ҳужумини чиройли тарзда "кўмиб қўя қолди".

75. Диаснинг зарбаси ўзи ўйлагандек кучли чиқмади, Онана ҳам тўпни эгаллашда қийинчиликка дуч келмади.

71. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар рўй берди.

69. "Милан"да стандарт вазият юзага келди. Тео эса жарима зарбасини кўкка совурди.

67. Мхитарян ҳам ҳакамнинг ҳимматидан қуруқ қолмайдиган бўлди.

62. Леау захирадан майдонга тушгач, ўзини кўрсатишни бошлади: ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Учрашувга шунча томошабин ташриф буюрибди.

59. Онананинг совғасини голга айлантиришга Жирунинг виждони қийналди, шекилли, дарҳол тўпни қайтариб берди.

58. Жирунинг, умуман, "Милан"нинг зарбасини кута-кута кузларимиз карралаб кетганди.

56. ЗАРБА! Лаутаро ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза йўллади, Тэтэрушану бу вазиятда тэтэтэтентираб қолмади.

55. "Милан"да икки ўзгариш: Леау ва Салемакерс Ориги ва Калабрияни алмаштирди.

53. Чалханоглунинг ноаниқ паси рақиби худди шундай жавоб қайтарди.

49. "Милан" футболчилари Лаутарони майдонни ўз оёқлари билан тарк этишини исташмаяпти чоғи, тайм бошидан буён иккинчи бор уни оғриқдан қичқиришга мажбур этишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Вақт ўтгач, жамоалар танаффусга йўл олишди.

41. "Милан"нинг ҳужумлари бошланди сўзини айтиб бўлмасимдан тугаб қолмоқда.

34. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади ва ҳамда "Милан" футболчиларининг тўпни майдон марказидан бошлашига сабабчи бўлди.


32. Калулу Лисандрони майдон марказида думалатди. Оқибатда ҳакам ўзи кийган либос рангидаги қоғозни "Милан" футболчисининг кўзига кўрсатиб қўйди.

29. Шкриньярнинг стандарт вазиятдан сўнг бош билан йўллаган зарбаси "Милан" дарвозабонининг "Хайрият" дейишига сабабчи бўлди.

25. Барелланинг кучли зарбасидан сўнг "Милан" ҳимоячисининг оёғи сейв амалга оширди.

24. "Интер" футболчисининг оддий вазиятдаги хато пасидан сўнг "Милан" мураббийи уни олқишлади ва миннатдорчилик билдирди.

21. Калабрия "Интер" дарвозаси томон регби усулида зарба йўллади.

14. Жеко рақиб жарима майдони йиқилди, аммо ҳакам пеналти белгиламади, кейинги эпизодда эса "Интер" футболчиси шеригини қандай йиқитишганини рақиб футболчиси мисолида кўрсатиб берди.

11. Лаутаро Эрнандесдан кечирим сўрайдиган ҳаракат амалга оширди.

10. Барелла Шкриньярнинг узатмасини бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади, Тэтэрушану нигоҳи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Чалханоглу дарвозани эмас, унинг ортидаги баннернинг қоқ марказини нишонга олди.

6. Тэтэрушану Лаутаронинг зарбасидан сўнг ролик қилишга арзийдиган сейв амалга оширди.

2. "Интер" ярим ҳимоячилари марказдан юриш қилган Мессиасдан тўпни олиб қолиб, ўзини ортга кузатиб қўйишди.

1. Ҳакамнинг ҳуштаги учрашувни бошлади. "Интер" кўк-қора, "Милан" қизил-қора либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Айни дамда "Интер" 40 очко билан иккинчи, "Милан" эса 38 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Демак, меҳмонлар бугун ғалаба қозонса, азалий рақибларидан ўзиб кетиб, юқори поғоналардан бирига кўтарилиши мумкин.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия футболчига шайдо томошабинларга салом деб қоламиз. Эҳтимол, хонадонингизда чироқ билан боғлиқ муаммо туфайли ўйинни кузатиш имкониятидан маҳрум бўлсангиз, сизни бевосита учрашув муҳитидан бенасиб қолдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика