Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими? News

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими?

Бугун Италия чемпионатининг янги мавсуми старт олади.

"Милан" - "Удинезе"

Амалдаги чемпион ўз титулини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилади, лекин ҳеч қандай йирик харидлар бўлмаганини таъкидлаш лозим. Катта эҳтимол билан Оливье Жиру 1-турни ўтказиб юборади, Тоналли ва Ибрагимович эса аниқ майдонга тушмайди. Шу сабабли, ҳужумнинг энг олдидан Анте Ребич ўрин олади. "Удинезе"да жароҳат туфайли фақат Бута ва Арслан ўйнашмайди. Бетунинг майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди, лекин форвард 2-таймда захирадан ўйнаш эҳтимоли бор.

Жамоалар охирги марта шу стадионда учрашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Албатта, ҳозир "россонери" устунроқ. Италия чемпиони старт қанчалик муҳимлигини яхши тушунади, "Удинезе" эса "Милан" мавсумни ғалаба билан бошлашига қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.


"Лечче" - "Интер"

Очиғи, А Серияга қайтганидан кейин "Лечче"га осон бўлмайди. Дермакунинг жароҳати ҳам муаммони янада кучайтиради. "Жанубликлар" ҳужумда Стрефецца ёрдами билан Ди Франческо ва Сиссейга суянади. "Интер"га келсак, Брозович майдонга тушиши сўроқ остида, унинг ўрнига жамоанинг янги аъзоси Аслани ўйнаши мумкин. Шунингдек, Димарко тикланиб улгурмади, ён чизиқда Госенс ҳаракат қилса керак. Ҳужумда эса барчаси оддий ва осон, Лаутаро ҳамда Лукаку орадан бир йил ўтиб, яна бирга майдонга тушади.

Ўзаро учрашувларнинг охиргисида (2020 йил) жамоалар дуранг қайд этишган (1:1). Бу натижа сенсация бўлганди. Бундан ҳам қизиғи, ушбу рақиблар 2019 йил А Серия очилиш баҳсида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда "Интер" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Нима деб ўйлайсиз, тарих яна такрорланармикан?!


"Салернитана" - "Рома"

"Денгиз отлари" ўтган мавсум яхши финиш кўрсатиб, элитада қолишга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир уларга осон бўлмаслиги турган гап. Жароҳатлар вазиятни янада оғирлаштирди: Бохинен, Брдарич ва Ярошински ўйинни ўтказиб юборишади, Радованович майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди. Аммо янги ўйинчи Ботхэйм А Серияда дебют қилади. "Рома" билан боғлиқ асосий интрига бу — янги келган футболчилар ва албатта, Пауло Дибаланинг дебютидир. Аргентиналик Абрахам билан бирга учрашувни стартдан бошлайди. Шунингдек, Неманья Матич ҳам асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда.

"Рома" ўтган сафар уйда "Салернитана"ни мағлуб этганди (2:1). Бу учрашувда ҳам "жалоросси" яққол фаворит. Жамоа дарҳол олдинга ўтиб олишга ҳаракат қилади. Қолаверса, ҳамма Дибаладан ёрқин дебют кутмоқда.


"Верона" - "Наполи"

Италия Кубогидаги мағлубият ва бир қатор етакчиларининг кетгани сабабли "Верона"ни оптимал формада деб бўлмайди. Қолаверса, кетиши мумкин бўлган Барак катта эҳтимол захира ўриндиғида қолади. Ҳужумда жамоанинг янги футболчиси Анри ўйнайди. У ўтган йили "Венеция" шарафини ҳимоя қилган. Симеоне майдонга тушмаслиги мумкин, чунки "Наполи" сафига ўтишга яқин турибди. "Партенопейлар"га келсак, стартда янги ўйинчилар Ким и Кварацхелия ҳаракатланади.

"Наполи" охирги баҳсда 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам "партенопейлар" ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқдек. Ҳозир "Верона"нинг ҳолати яхши эмас ва таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. "Наполи" бундан унумли фойдаланиб, ғалабага эришиши мумкин.


"Ювентус" - "Сассуоло"

"Ювентус"нинг бошланғич таркиби жуда катта жумбоқ. Жамоа ёзда жиддий ўзгаришларга қўл урди. Бошқа вариантлар бўлишига қарамай, Бремер, Фажиоли, Ди Мария ва Костич асосий таркибдан ўрин олиш эҳтимоли юқори. "Нероверди"нинг вазияти оғир: Дионизи кимдан умид қилиши ва кимлар клубдан кетиши ҳали ҳам аниқ эмас. Шу сабабли, Распадори асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу Сейдеда имконият бўлади деганидир. Яқинда "Интер"дан ўтган янги ўйинчи Пинамонти ўйинда иштирок этиши мумкин.

Бу жамоалар охирги марта ўзаро тўқнаш келганларида, "Ювентус" 2:1 ҳисоб билан зафар қучган. Умуман олганда, жамоа ҳозир ҳам фаворит. Клубда бўлган ўзгаришларга қарамай, "Ювентус" барибир чемпионатнинг йирик клуби бўлиб қолаверади. Меҳмонлар эса Кубокдаги баҳсдан келиб чиқсак, ҳали мавсумга тайёр бўлиб улгуришмаган.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика