Latest news

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

А Серия 28-тур якунлари — Шомуродов гол урди, "Милан" "Наполи"ни аяб ўтирмади News

А Серия 28-тур якунлари — Шомуродов гол урди, "Милан" "Наполи"ни аяб ўтирмади

Италия чемпионатида навбатдаги тур ортда қолди.

"Милан" Неаполда "Наполи"ни ер тишлатди

Осимхен жароҳати билан банд бўлгани учун, асосий таркибда унинг ўрнини Жованни Симеоне эгаллади. Биринчи голли вазият голли вазият айнан кичик Симеонеда юзага келди. Аммо Хвичанинг қанотдан узатган тўпини у дарвозага аниқ йўллай олмади. "Наполи" устунликка эга эди, лекин "Милан" биринчи вазиятиданоқ фойдаланди. Браим Диас марказда рақиблари билан "ишни ҳал қилгач", Леаони олдинга чорлади. Португалиялик эса бирга-бир вазиятда тўпни Меретнинг устидан ташлаб қўйди. "Наполи" нима бўлганини тушуниб улгурмай, "Милан" яна гол урди. Бенассер ижросидаги қанотдан узатмадан кейин Диас жарима майдончасида уни қабул қилди ва бир йўла 2 ҳимоячини чалғитиб, тўққизликни аниқ нишонга олди. "Наполи" танаффусгача фарқни биттага қисқартириши мумкин эди, лекин Меньян Зельинскининг хавфли зарбасини қайтара олди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ "россонери" яна бир вазиятга эга бўлди. Бенассер товони билан тўпни Жируга ташлади, аммо Оливье қулай нуқтадан йўллаган тўпи устун ёнидан ўтиб кетди. "Милан" прессинги нафақат "Наполи" ҳужумларини тўхтатарди, балки неаполликлар дарвозаси олдида хавфли вазият ва голларга ҳам сабаб бўларди. Тоналли майдон марказида тўпни олиб қўйди ва уни Леаога етказди, Рафаэль эса икки рақибини алдамчи ҳаракатлар билан чалғитиб, узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Мезбонлар ўзига буткул ўхшамасди, "Милан" эса бундан унумли фойдаланди. Калабриянинг узатмасидан кейин захирадан ўйинга қўшилган Салемакерс йўл-йўлакай 3 рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирди ва Меретни ҳам доғда қолдирди. Кўп ўтмай айнан у дубль қайд этишга яқин эди, бироқ бу сафар Мерет маҳорат кўрсатди. "Наполи" эса ҳужумда шу куни айтарли ҳеч нима қила олмади ва ҳақли равишда мағлуб бўлди. Бу учрашувдан кейин жамоаларнинг Чемпионлар Лигасидаги тўқнашувига бўлган қизиқиш янада ортди.


Шомуродов "Салернитана" билан ўйинда "Специя"ни мағлубиятдан қутқарди 

"Салернитана" илк дақиқаларни жуда фаол бошлади. 8-дақиқадаёқ Кандреванинг зарбасидан кейин Кальдара тўпни бўш қолган дарвозадан қайтарди. "Специя" орадан бир неча дақиқа ўтиб, жуда ўзига хос услубда гол уриши мумкин эди. Верде "Аля Қосимов" услубида бурчак зарбасини голга айлантиришига бир баҳя қолди. "Специя" ҳужумлари сони кескин ошди ва жамоа устунликни ўз томонига оғдирганек бўлди. Натижада гол уришга ҳам муваффақ бўлди, фақат... Пентек билан курашда Кальдара тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Бўлим охирида меҳмонлар ҳужумчиси Диада орадаги фарқни иккитага ошириш учун вазият бўлди, аммо Дронговски қийин вазиятда маҳорат кўрсатди. Бурчак зарбасидан кейин Пентекнинг дарвозага йўллаган тўпини устун ўзига қабул қилди. 

Танаффусдан қайтгач, "Салернитана" ҳужумлари анча кескинлашди. Айниқса Диа фаол эди. Бироқ унинг зарбаларига аниқлик етишмасди. Бунга қарамай, ҳисобда ортда қолаётган "Специя" аста-секин устунликни ўз томонига оғдирди ва бу иш берди. Нисбатан оддий вазиятда Пирола сусткашликка йўл қўйди ва Шомурoдов тўпни илиб кетиб, кипер билан яқинлашгач, тўпни унинг устидан ташлаб қўйди. Шу тариқа, Элдор янги жамоаси сафида А Сериядаги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Сўнгги дақиқаларда "Специя" ғалабани ҳам илиб кетиши мумкин эди. Бироқ омад ўша лаҳзаларда "Салернитана"га кулиб боқди. Аввалига Мальдини жарима зарбасидан тўсинни пойлади, кейин жарима майдончасига ёриб кирган Экдаль тепган тўп устунга тегиб қайтди. 


"Интер" "Фиорентина"га ютқазиб қўйди 

Ўйин стартида меҳмонлар хавфлироқ ҳужумлар уюштирарди. Сапонаранинг узатмасидан кейин Кастровилли яхши зарба йўллади, аммо Онана жамоасига панд бермади. Кўп ўтмай, энди "Интер"да имконият бўлди, Мхитарян ажойиб рейддан кейин негадир тўпни қулайроқ вазиятда турган Лукакуга оширмади ва ўзи зарба берди. Террачино тўпни қайтарди, иккинчи уринишда эса Мхитаряннинг ўзи кўнгилдагидек ҳаракат қила олмади. Кейинги имконият Лукакуда бўлди, қулай нуқтага чиқиб борган Ромелу мўлжалда адашди. Бўлим сўнггида ундан ҳам хавфлироқ вазият Иконеда юзага келди, "Фио" ҳужумчиси ўта қулай вазиятда дарвозани эмас, тўпни ҳам аниқ пойлай олмади.


"Фиорентина" иккинчи бўлимни фаолроқ бошлади. Кастровилли ажойиб ҳаракатларидан кейин дарвоза тўққизлигини нишонга олганди, тўп бироз ёнроқдан ўтиб кетди. Онана ҳам бу сафар миланликларни қутқара олмасди. Белланованинг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин "Интер" гол уриши керак эди, бироқ Лукаку ақлбовар қилмас тарзда тўпни бўш дарвозага йўллай олмади. "Фиорентина" буни кечирмади. Бираги ижросидаги бурчак зарбасидан кейин Кабрал зўр зарба берди, Бонавентура қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва ҳисобни очди. "Интер" кейинги ҳужумдаёқ жавоб бериши мумкин эди. Барелланинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. "Нерадзурри" катта куч билан рақиб ҳимоясига босим ўтказа бошлади, лекин имкон топилди дегунча "фиалка"лар ҳам қарши ҳужумларга қочишга уринарди. Энг хавфли вазият Лаутаро узатган тўпга Белланова зарба берганда юзага келди, лекин Террачино оёқлари билан тўпни қайтариб, жамоасига навбатдаги ғалабани келтирди. "Интер" эса борган сари оғир аҳволга тушиб бормоқда.


"Рома" "Сампдория"га имкон қолдирмади

Ўйин анча сокин руҳда бошланди. 1-вазият эса мезбонлар даврозаси олдида юзага келди. Лекин Кьюзанснинг зарбаси ўта кучсиз чиқди. "Рома" ўзининг биринчи хавфли вазиятини бўлим ўрталарида юзага келтира олди. Бурчак зарбасидан кейин Льоренте хавф туғдирди. Унинг ўзи кўп ўтмай, Вейналдумни қулай нуқтага чиқариб юборди, аммо ярим ҳимоячи устунни нишонга олди. Римликлар бўлим охирида анча фаоллашди. Аммо чинакамига хавфли вазиятгача иш етиб бормасди.

Кўп нарсани иккинчи бўлим бошидаги Мурильонинг четлатилиши ҳал қилди. Устунликка эга бўлган "Рома" янада катта куч билан ҳужум қила бошлади. Ва кўп ўтмай, бу ўз самарасини берди. Матич тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Вейналдум эса боши билан дарвозани ишғол қилди. "Рома" ҳужум қилишда давом этар, Генуи жамоасининг эса ҳа, деганда "кетмони учавермасди". Дибала ва Смоллингда имконият бўлди, аммо ҳар сафар бироз омад етишмасди. Вейналдумга эса ўша омад кулиб боқди. У қадар хавфли бўлмаган вазиятда жарима майдончасида унга нисбатан қоидани бузишди. Нуқтага Дибала яқинлашди ва пенальтидан унумли фойдаланди. "Рома" эркин ҳаракат қиларди ва учрашув сўнггида яна битта гол урди. Эл-Шаарави тўпни Сольбакендан қабул қилиб, Аудерони доғда қолдирди. "Рома" тўртликка яна яқинлашиб олди, "Сампдория"нинг ишлари эса умуман қовушмаяпти.

Шунингдек, "Аталанта" йирик ҳисобда "Кремонезе"ни, "Лацио" эса "Монца"ни енгди, "Торино" ва "Сассуоло" очколарни бўлишиб олишди.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика