Latest news

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  32 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма News

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма

Италия чемпионати 1-туридан ўрин олган "Рома" – "Фиорентина" учрашуви бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродов 69-дақиқада шерикларини 2 та голли пас билан таъминлаган Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди ва 79-дақиқада Веретунинг иккинчи голига ассистентлик қилди.

Рома – Фиорентина 3:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: 1:0 – 26 Мхитарян, 1:1 – 60 Миленкович, 2:1 – 64 Верету, 3:1 – 79 Верету.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 88), Кристанте, Пеллегрини (Перес, 84), Заньоло, Абрахам (Шомуродов, 69).

Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 86), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 75), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влахович, Гонсалес (Соттил, 86).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (12), Заньоло (44), Бонавентура (45), Пульгар (53).

Четлатишлар: Дронговски (17), Заньоло (52).

Баҳс якунланди!  Элдор Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Рома" ишончли ғалабани тантана қилди.

90+3. "Фиорентина" вазият яратишга уриняпти. Влаховичнинг зарбасига Патрисиу эга чиқди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбаааа!  Переснинг пасидан кейин Шомуродов бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, Терраччано тўпни қайтарди. 

88. "Рома"да навбатдаги ўзгариш: Верету ўрнига Бове ўйинни тугатиб қўяди.

86. "Фиорентина"да 2 та алмаштириш: Венути ўрнига Сапонара, Гонсалес ўрнига Соттил туширилди.

84. "Рома"да 2 та ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Перес, Мхитарян ўрнига Эль-Шаарави ўйинни давом эттиради.

82. Гонсалес анча ҳолдан тойди. Аргентиналик бугун бор кучини сарфлади.

80. Меҳмонлар норози. Улар голгача Манчини Гонсалесга нисбатан қоидани бузганди деб ҳисоблашмоқда. 

79. ГОООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг қойилмақом пасидан кейин Верету ҳисобни оширди – 3:1!  Офарин, Элдор!  

77. Рожер Ибаньес Николас Гонсалесни туртди, аммо рефери индамади.

76. Бенасси Влаховичнинг зарба позициясига олиб чиқди. Эндигина майдонга тушган футболчи эса трибунани кўзлади.

75. Шомуродов Пульгардан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, бироқ ҳимоячини алдаб ўтолмади. 

74. "Фиорентина"да алмаштириш: Бонавентура ўрнига Бенасси ўйинга қўшилди.  

71. Бонавентура Рожер итариб юбориб, қоидани бузди.

69. "Рома"да ўзгариш: Тэмми Абрахам ўрнига Элдор Шомуродов тушди. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика