Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  2 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  18 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди News

А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди

А ПРО-Лига 20-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Шердор»ни қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумкор ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужум ташкил этган «Нефтчи» вакиллари 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда «Шердор» жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари яқинида ўқин қоидасини бузганликлари учун учрашув бош ҳаками Достон Раҳмонов жарима зарбаси белгилади. Жаримадан йўланган зарбани дастлаб меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди, қайтган тўпга «Нефтчи»нинг 7-рақамли футболчиси Исломбек Тошпўлатов кучли ва аниқ зарба йўллаб «Шердор» дарвозасини ишғол этди – 1:0. Орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар томонидан ташкил этилган навбатдаги ҳужум ҳам гол билан якунланди. Бу сафарги гол муаллифи «Нефтчи»нинг 19-рақамли футболчиси Алишер Абдувоҳидов бўлди – 2:0.

Биринчи бўлим бошиданоқ ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборган меҳмонлар жамоа бош мураббийи Бахтиёр Саттаровдан тегишли кўрсатмаларни олган холда ҳужумкорликни оширган холда ҳимояни мустаҳкамладилар. Шундан сўнг биринчи бўлим сўнгига қадар гоҳ «Нефтчи», гоҳ «Шердор» вакиллари ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва танаффусга мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба билан чиқиб қетдилар.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол ҳужумлари билан бошладилар. 48-дақиқада «Нефтчи» вакиллари меҳмонлар дарвозасига учинчи голни киритдилар. Бу сафарги гол муаллифи ҳам яна ўша Алишер Абдувоҳидов бўлди – 3:0.

Учрашувнинг 60-дақиқасида «Шердор» жамоаси вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди. Мазкур ҳужум якунида дарвоза томон йўлланган зарбани «Нефтчи» посбони Шерзодбек Абдураимов эгаллаб олди. 65-дақиқада «Нефтчи» вакилларида меҳмонлар дарвозасини ишғол этиш учун яна бир қулай имконият юзага келганди, ушбу вазиятда Исломбек Тошпўлатовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячиларга теккан холда «Шердор» посбони қўлига бориб тушди. 78-дақиқада «Шердор» ҳужумчиси Фахриддин Алимов «Нефтчи» жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячи билан тўп учун курашда йиқилиб тушганлиги сабабли унинг зарбаси кучсиз чиқди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда мезбонлар «Шердор» дарвозаси томон хавфли ҳужум ташкил этишди. Меҳмонлар дарвозаси томон йўлланган дастлабки зарбани ҳимоячилар қайтариб қолишган бўлса, такрорий зарбани дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди.

Учрашув шу тариқа «Нефтчи» жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ушбу учрашувнинг биринчи бўлимида ён ҳакамга билдирилган эътироз учун меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаровга бош ҳакам Достон Раҳмонов томонидан сариқ карточка кўрсатилганлигини таъкидлаш жоиз.

А ПРО-Лига.
20-тур
«Нефтчи» – «Шердор» 3:0 (2:0)
Голлар:
Исломжон Тошпўлатов, 4 (1:0), Алишер Абдувохидов, 8 ( 2:0), Алишер Абдувохидов, 48 ( 3:0),
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Махмуд Турдиев, Шохнур Юлдашев, Шохрух Азамов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
“Нефтчи”: 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёрбек Эрматов, 24.Илхомжон Ибрагимов, 28.Жавоҳир Расулов, 77. Исломбек Каримов, 99. Иброхим Нўмонов.
Заҳира: 21. Фаррух Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 26.Бобиржон Исроилов, 27. Сардорбек Мирзашоев, 32. Нодирбек Йўлдошев, 38.Ибоджон Абелфазов, 70. Достонбек Бобожонов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов

“Шердор”: 13.Амиржон Назирқулов, 2. Фарзин Мухторов, 6. Асилжон Орифов, 10.Фахриддин Алимов, 19. Ислом Шарипов, 22. Жасур Қурбонов, 26. Фарходжон Сафаров, 28. Асомиддин Маматов, 32. Муроджон Шамсиддинов, 77. Асадбек Толибов, 95. Фирдавс Абдусалимов.
Захира: 99.Шахзод Раимов, 12. Жаҳонгир Сайдуллаев, 25. Мирзо Ахмедов, 29. Ойбек Жўраев, 33. Элбек Хамдамов, 55. Валижон Ғуломжонов, 66. Сохиб Махмудов, 80. Шахзоджон Равупов

Бекзод Толибов тайёрлади.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика