Latest news

12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  5 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  4 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2

А ПРО-Лига. “Нефтчи” “Шўртан”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (батафсил шарҳ) News

А ПРО-Лига. “Нефтчи” “Шўртан”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 3-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим 12-дақиқасидаёқ “Нефтчи” вакиллари рақиблари дарвозасига тезкор гол киритишни уддасидан чиқдилар. Тажрибали Баҳодир Акрамов узоқ масофадан гол киритиб, “Нефтчи”ни олдинга олиб чиқди – 1:0. Шундан сўнг “Шўртан” жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни оширдилар. Меҳмонлар томонидан уюштирилган ҳужумлар хавфли кўриниш ҳосил қилган бўлсада, самарасиз якунланди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Шўртан” вакилари ўз жарима майдонлари ичида мезбонлар футболчиси Хуршид Асқаралиевни йиқитишди ва бош ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Нуқтага яқинлашган “Нефтчи”нинг ёш хужумчиси Хамидулло Абдуҳамидов зарбада адашмади – 2:0. 

Биринчи бўлим шу тариқа “Нефтчи”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини “Шўртан” вакиллари фаол тарзда бошлашди. Яратилаётган вазиятлар, кетма-кет ҳужумлар “Нефтчи” ҳимоячилари ва посбонинининг тартибли ҳаракатлари эвазига бартараф этилди. 71-дақиқага келиб заҳирадан ўйинга қўшилган мезбонлар футболчиси Даврон Исоқовнинг узатмасидан сўнг яна ўша Хамидулло Абдухамидов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб “Шўртан” дарвозасини ишғол қилди – 3:0. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганда мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, “Шўртан ” дарвозасини ишғол этди – 4:0. Учрашув шу тарқиа майдон эагларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

ПРО-лига. "А" гуруҳи.
3-тур
“Нефтчи”-“Шўртан” 4:0 (2:0)
Голлар:
Баҳодир Акрамов, 12 (1:0), Хамидулло Абдухамидов 45+1-пен (2:0), Хамидулло Абдухамидов, 71 (3:0), Исломбек Каримов 90+3, (4:0)
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Х.Баходиров, О.Калахўжаев, М. Фозилов.
Назоратчи: И.Нехочин.
Комиссар: С.Қудратуллаев.
"Нефтчи": 12. Музаффар Абдуллаев, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Руслан Мелезиддинов, 6. Баходир Акрамов, 7. Исломбек Тошпўлатов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Хуршид Асқаралиев,
11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 3. Даврон Маматов, 8. Достон Абдураҳмонов, 15. Миржамол Неъматов, 17. Илхом Вахобов, 18. Даврон Исақов
“Шўртан”: 1.Ботир Носиров, 2.Нурали Падаров, 5.Суннатилло Мамадалиев, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14.Акром Баҳромов, 22.Фарҳод Номозов, 26.Қаҳрамон Баҳодиров, 28. Шерзод Темиров.
Захира: 1.Акмал Раҳимов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 11. Жасур Холтўраев, 18.Самандар Шодмонов, 8.Ислом Шодмонов.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика