Latest news

17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

А ПРО-Лига. 5 та гол урилган учрашувда “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) News

А ПРО-Лига. 5 та гол урилган учрашувда “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 2-турида «Истиқлол» ва «Нефтчи” жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари вакиллари фаол бошладилар. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ “Истиқлол” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаевга ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам Жасур Мухторов “Нефтчи” дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Нуқтага яқинлашган Элёр Акбаровнинг зарбасини “Нефтчи” посбони қайтара олмади ва учрашувда ҳисоб очилди – 1:0.




Шундан сўнг “Нефтчи” вакиллари ҳужумкорликни оширишди. 19-дақиқасига келиб, “Истиқлол” жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари ичида “Нефтчи” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам энди “Истиқлол” дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу вазиятда Тажрибали футболчи Носир Отақўзиевнинг зарбасини “Истиқлол” посбони Рустам Нартаджиев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Нефтчи”нинг ёш футболчиси Исломбек Каримов жарима зарбасидан “Истиқлол” дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1


Биринчи бўлим шу тариқа 1:1 ҳисобида якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кўплаб вазиятларга бой бўлди. “Нефтчи” вакиллари рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, қарши ҳужумда “Истиқлол” вакиллари самаралироқ ўйин намойиш этишди. Учрашувнинг 61-дақиқасида яна “Истиқлол” вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилган Анвар Ҳожимирзаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Нефтчи” дарвозасига гол киритди – 2:1. 74-дақиқада “Нефтчи” вакиллари ўз жарима майдонлари ичида яна ўша Анвар Ҳожимирзаевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. “Истиқлол” футболчиси Сардорбек Сотволдиев ҳам 11 метрлик жарима зарбасида адашмади ва гол урди, ҳисоб – 3:1 . Учрашувнинг 79-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган Хуршидбек Асқаралиев фаол ҳаракат қилиб, “Истиқлол” дарвозасини ишғол қилди 3:2.

Шундан сўнг учрашув якунига қадар “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун, астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, кетма-кет ҳужумлар самарасиз якунланди.

Учрашув шу тариқа “Истиқлол” жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
2-тур
«Истиқлол» – «Нефтчи» 3:2 (1:1)
Голлар:
Элёр Акбаров пен. 4 (1:0), Исломбек Каримов 45, (1:1), Анвар Ҳожимирзаев 61, (2:1), Сардорбек Сотволдиев 75 пен. (3:1), Хуршидбек Асқаралиев 79, (3:2)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, С.Улфатов, А.Цапенко, Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Ж.Имомов.

«Истиқлол»: 1. Рустам Нартаджиев, 22. Сардор Тельяков, 3. Фарруҳ Иброҳимов, 8. Сардор Сотволдиев, 9. Абдуқодир Артиқов, 10. Элёр Акбаров, 17. Анвар Хожимирзаев, 13. Тимур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 20. Улуғбек Худобердиев, 30. Элдор Эргашев.
Захира: 12. Жасур Абдуллаев, 4. Жасур Эрмаматов, 6. Илҳом Алижонов, 7. Риза Айвазов, 11. Анвар Бердиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 21. Элёр Мамасолиев, 2. Шерзод Содиқжонов, 77. Умид Қодиров

«Нефтчи»: 12. Музаффар Абдуллаев, 4. Шодиёр Хожиматов, 6.Баходир Акрамов, 7. Ислом Тошпўлатов, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 18. Давронбек Исақов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 5. Руслан Мелзиддинов, 8. Достон Абдураҳмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 19. Алишер Абдувохидов, 22. Игорь Таран

Бекзод Толибов тайёрлади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика