Latest news

21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  1 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  3 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  9

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион! News

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион!

Бугун, 18 июль куни Avtoritet Group компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган A LIGA мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Avtoritet Group компаниясида 1000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боришади. Ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун раҳбарият футбол бўйича махсус мусобақа ташкил этди. Мусобақада 16та жамоа дастлаб гуруҳ босқичида иштирок этишди, сўнгра плей-офф орқали кучли тўрт жамоани аниқлашди.

Финалдан олдин одатга кўра учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда TDT Gold ва HLC Customs Team жамоалари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида TDT Gold жамоасининг қўли баланд келди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, учрашувнинг биринчи таймида TDT Gold 0:3 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Финалда Orient Motors ва Full Magistral жамоалари бош соврин учун майдонга тушишди. Рақибдан анчагина устунлигини намойиш этган Orient Motors мусобақа чемпиони бўлди!

Ташкилотчилар 4-ўринни эгаллаган HLC Customs Team жамоаси аъзоларининг ҳар бирига чангютгич, 3-ўрин соҳиби TDT Gold футболчиларига микротўлқинли печ ва 2-ўрин эгаси бўлган Full Magistral жамоаси аъзоларига телевизор топширилди. Чемпионликка эришган Orient Motors жамоаси аъзоларига эса Дубай шаҳрига бепул тур сайёҳат имконияти яратиб берилди.

Бундан ташқари мусобақани ташкил этишда фидойилик кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳам Дубайга бепул тур сайёҳат йўлланмаси совға қилинди.

Ташкилотчилар ушбу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш борасида келишиб олишди.

3-ўрин учун баҳс
TDT Gold - HLC Customs Team 4:4 (пенальтилар серияси 3:2)

Финал

Orient Motors - Full Magistral 8:3





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика