Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  6 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

90-йиллар футболи: Роналдо ЖЧ-1998 финалидан сўнг News

90-йиллар футболи: Роналдо ЖЧ-1998 финалидан сўнг

Сайтимизда "90-йиллар футболи" рукни давом этади.

Ушбу рукн орқали ўтган аср охирларида олинган суратлар бериб борилади. Яқин ўтмишдаги футболчилар, жамоалар, мураббийларнинг расмлари орқали тарихни ёдга олиб турамиз.

Бугун Роналдонинг туғилган куни шу муносабат билан унинг суратини тақдим этамиз. 

Бразилиялик Луис Назарио де Лима Роналдо 1976 йилнинг 22 сентябрь санасида Бразилиянинг Рио Де Жанейро шаҳрида туғилган. Бразилия терма жамоасида 1994-2011 йилларда фаолият олиб бориб 98та учрашувда 62та гол урган. "Интер"да 1997-2002 йилларда ўйнаган ва 68 ўйинда 49та тўп киритган. Фаолияти давомида "Крузейро", "ПСВ", "Барселона", "Реал Мадрид", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини 2011 йилда тугатган. Бутун фаолияти давомида 518та ўйинда 352та гол урган.

Ютуқлари: икки марта Бразилия кубоги, Голландия кубоги, Испания кубоги, Европа Кубок эгалари кубоги, икки марта Испания Суперкубоги, УЕФА кубоги, Испания чемпиони, Қитъалараро кубок соҳиби, 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони, 1998 йилги Жаҳон вице чемпиони, икки карра Америка кубоги соҳиби, Конфедерациялар кубоги, 1996 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби.
Шахсий ютуқлари: Уч марта Жаҳоннинг энг яхши футболчиси, икки марта "Олтин тўп" соҳиби, Голландия чемпионати тўпурари, Олтин бутса соҳиби, Италия А сериясида йил футболчиси, 1998 йилги ЖЧ "Олтин тўп" соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Олтин бутса"си соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Кумуш тўп" соҳиби.


Суратда Роналдо 1998 йил Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалидан сўнг кумуш медаль билан. Ўша баҳсда Роналдо жароҳати бўлишига қарамай майдонга тушган. Аммо уколлар ёрдамида ҳаракат қилган ҳужумчи Зидан бошчилигидаги французлар олдида ҳеч нима қила олмаганди - 0:3.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика