Latest news

03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

9 ёшида "Арсенал"га келган ҳамда 15 ёшида АПЛнинг энг ёш юлдузи бўлган Нванери билан танишинг News

9 ёшида "Арсенал"га келган ҳамда 15 ёшида АПЛнинг энг ёш юлдузи бўлган Нванери билан танишинг

"Gtech Community Stadium"да "Арсенал" "Брентфорд" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганда, бош мураббий Микель Артета мўъжизакор бола Итан Нванерига қаради ва бош ирғаб, уни ёнига чақирди.

Бу шанба кунги машғулотлардан сўнг йигитча учун ажойиб мукофот бўлди, чунки иқтидорли ярим ҳимоячи 91-дақиқада дебют қилди.

У майдон чиқаётганида, Артета унинг қулоғига пичирлади: "Табриклайман, бундай лаҳзадан завқ ол".

Майдонга қадам босганда, 15 ёшу 181 кунлик бўлган йигитча Премьер-лигада ўйнаган энг ёш ўйинчи Харви Эллиотнинг рекордини янгилади.

Меҳмон сифатида ташриф буюрган "Арсенал"нинг содиқ мухлислар мезбон жамоа ишқибозларининг "ярасига туз сепишди", улар брентфордликлар мухлислар томон қувноқ кайфиятда ҳайқиришди: "Қандай бедодлик, у атиги 15 ёшда ва эрталаб мактабга бориши керак".

Академия юлдузи

Ўтган йил Нванери 14 ёшида "Арсенал"нинг U18 жамоасида дебют қилди ва ажойиб гол урди.

2007 йилда туғилган бу болакай "Эмирейтс" стадиони очилганидан бир йил ўтиб, ёруғ дунёга келган.

У ҳали бошланғич мактабда ўқиб юрганида, яъни тўққиз ёшида "Арсенал"га қўшилган.

Шу ойнинг бошида у U21 таркибида "Блекберн"га қарши дебют қилди ва гол урди.

Август ойида ҳам у Англия U17 терма жамоасида захирадан майдонга тушди. Ажабланарли жойи йўқ, у яна гол урди.

Бу эса унинг асосий жамоа мураббийлар штаби эътиборини қозонишга олиб келди.

"Сўнгги бир-икки йил ичида академия мураббийлари биз эътибор беришимиз керак бўлган истеъдодлар борлигини айтишди", деди Артета.  Биз нимагадир эришишимиз поғонасида керак бўладиган энг яхши йўл - футбол ёшга боғлиқ эмаслиги ҳақида тушунча бера олишимиздир, чунки ёш ёмон ўйинчидан яхши ўйинчини ажратолмайди. Унга назар солганимда, унинг ўзига хос нимасидир борлигини ҳис қилдим".

Жароҳатлар Артетани шунга мажбур қилди

Асосий жамоа футболчилари, жумладан, Мартин Эдегор, Муҳаммад Эл-Нени, Александр Зинченко ва Эмил Смит Роунинг жароҳатлари Артета томонидан Нванерини захира рўйхатига киритишга мажбур қилди.

Артета ўйиндан сўнг шундай деди: “Нванери биз билан бир неча бор машғулот ўтказди ва шанба куни агарда имконият пайдо бўлса, уни майдонга тушириш фикри туғилди. Менимча, бу бизнинг клуб сифатида қай даражада эканлигимиздан далолат беради. Мен унга сафимизда бўлиши керакни айтдим ҳамда тайёр туриши лозимлигини уқтирдим. У тайёр эди".

Қизиқ томони, Нванери ёши туфайли асосий жамоадан узоқда жойлашган хонада кийим алмаштиришга мажбур бўлган.

Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгач, дарвозабон Аарон Рэмсдейл Нванерини ажойиб таасуротларга эга бўлиши учун меҳмон жамоа мухислари ўтирган сектор томон етаклади.

Нванерининг "Арсенал"даги фаолияти давомида унга ҳали кўплаб олқишлар йўлланиши шубҳасиз.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика