"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)
20 nov 2021 14:05
News
"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)
Бу гал журналист, ПФЛ мусобақаларни ўтказиш бўлимида фаолият юритаётган Шерзод Ражабов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.
- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?
- Мен кузатганларим ичида энг кучлиси Лионель Месси.
- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?
- Чиройли голлар талайгина. Улардан биттасини танлаш қийин. Роберто Карлоснинг Францияга жаримадан урган голи. Златан Иброҳимовичнинг Англия дарвозасига киритган тўпи. Мауро Брессаннинг "Фиорентина" - "Барселона" ўйинида киритган голи.
- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?
- Златан Иброҳимович. Уни бошқалардан мутлақ ажралиб туришини футболга қизиққан барча билса керак.
- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?
- Менимча, Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача кучли мураббий бошқармаган.
- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?
- 2011-2016 йиллардагиси кучлироқ эди.
- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?
- Ўзбекистон клубларида иш юритаётган мураббийларнинг малакаси ва савияси танқидга лойиқ.
- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?
- Агар футболга қизиқишса, ўйнайверишсин. Футбол ҳам бошқа жамоавий спорт турлари каби, аёллар ўйнаши мумкин бўлган спорт тури.
- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.
- Буффон, Карлос, Пуйоль, Рамос, Замбротта, Миржалол Қосимов, Роналдиньо, Гути, Зидан, Роналду, Месси.
- Ҳаётдаги кумирингиз ким?
- Отам. Мен ҳавас қилиб, эргашадиган инсонлар аслида кўп. Барчасидан нимадир олишга, нимадир ўзлаштиришга интиламан.
- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...
- Бироз қизиққонлигим. Тезда қизишиб кетаман. Бошқа камчиликларим ўзимга кўринмаса керак, билмадим.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?
- 2012 йилда ЎФФда иш бошлаганим.
"8+3". Ривалдонинг Муборакдаги голи, Зафар Холмуродов ва Хиросима-1994... (11-сон)
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments