Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

7 йил аввал Левандовски "Реал"ни Дортмундга "кўмганди" News

7 йил аввал Левандовски "Реал"ни Дортмундга "кўмганди"

Ушбу учрашув 2013 йилнинг 24 апрелида ўтказилганди.

Юрген Клопп шакллантирган "Боруссия"ни унутиб бўлмайди. Дортмундликлар ЕЧЛнинг 2012/13 йилги мавсумида "Реал" билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Мадрид клубини Моуринью бошқарар ва бу тўқнашувларда мураббийлар асосий планга чиқарди. Гуруҳдаги иккала ўйинда ҳам Клопп шогирдларининг устунлиги яққол устунлиги сезилганди. "Реал" гуруҳда иккинчи бўлди. Аммо кейинроқ икки жамоа финал йўлланмаси соҳибини ўзаро аниқлаштиришлари талаб қилинди.

Ярим финал доирасидаги дастлабки баҳс олдидан кимнинг фаворитлигини айтиш жуда мушкул эди. Ўша ўйин бутун дунёга яқин келажакнинг энг кучли марказий ҳужумчисини таништирди - Роберт Левандовски. "Қироллик клуби"нинг бутун таркиби унинг қаршисида ожиз қолганди. Тўғри, бунга қадар ҳам польшалик форварднинг иқтидори, салоҳиятининг сирли жиҳатлари қолмаганди. Лекин Чемпионлар лигаси ярим финалида Жозе Моуринью бошчилигидаги жамоага, яна "Реал" дарвозасига покер қайд этиш...

ЕЧЛ-2012/13. Ярим финал (дастлабки баҳс)

24 апр. 2013, 00:45. "Сигнал Идуна Парк"

"Боруссия" 4:1 "Реал"

Голлар: Левандовски (8, 50, 55, 67-пен.) - Роналду 43.

"Боруссия Д.": 1. Вайденфеллер, 15. Хуммельс, 29. Шмельцер, 4. Суботич, 6. Бендер С., 10. Гётце, 11. Ройс, 16. Блашиковски (82'), 26. Пишчек (83') , 8. Гюндоган (92'), 9. Левандовски Р.

Ўзгаришлар: 5. Кель (82') , 19. Гросскройц (83') , 23. Шибер (92')

Заҳира ўриндиғи: 20. Ланжерак, 27. Фелипе Сантана, 7. Лейтнер, 18. Шахин

Огоҳлантиришлар: Левандовски Р. 70'


"Реал": 25. Диего Лопес, 2. Варан, 3. Пепе, 4. Серхио Рамос, 14. Хаби Алонсо (80'), 19. Модрич (68') , 6.Хедира, 10. Ўзил, 5.Коэнтрау, 7. Роналду, 20. Игуаин (69')

Ўзгаришлар: 22. Ди Мария (68') , 9. Бензема (69') , 8. Кака (80')

Заҳира ўриндиғи: 1. Касильяс, 27. Начо, 18. Альбиоль, 21. Кальехон

Огоҳлантиришлар: Хедира 54', Озил 64', Серхио Рамос 92'

  

Ўйиндан кейин Моуринью "Боруссия"ни ғалаба билан табриклаб, кучли ва муносиброқ жамоанинг зафар қучганини тан олганди.

Дарҳақиқат, ўша мавсум немис футболи Европада мутлоқ устунлигини ўрнатган, мусобақанинг ярим финалида испан грандлари жабрланувчи ролини ўтаб берган эди. Мазкур ўйиндан бир кун аввал "Альянц Арена"да "Барселона"нинг ҳоли нима бўлгани ёдингизда.

Фахриддин Рўзиев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика