Latest news

15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9

"7 футболчи сотиб олинган". Испанияда келишилган ўйинлар аниқланмоқда News

"7 футболчи сотиб олинган". Испанияда келишилган ўйинлар аниқланмоқда

Бу маълумот 28 май куни оммага ошкор бўлганди.

Энди эса бунга муҳим маълумотлар қўшилди: жиноятчиларнинг телефонда гаплашган овозлари ҳам бор. Агарда Сиз бу ҳақида эшитган бўлсангиз, демак, мақоланинг охирини ўқийверинг.

Испания чемпионати якунланганидан кейин мамлакат полицияси "Ойкос" номи остида жуда айёрона операция ўтказди. Унинг мақсади эса келишилган ўйинларнинг ташкилотчилари ва қатнашчиларини аниқлаш бўлди.

28 май кунининг тонги, соат 7да Уэска, Малага, Ла-Коруньа, Мадрид ва Вальядолидда қора кийимли кишилар ишга киришди: зич текширувлар натижасида бир неча инсонлар қўлга олинди.

Гумонланувчилар сони тахминан 20та: футболчилар, функционерлар, фаолиятини якунланган ўйинчилар, ва ҳаттоки врач ҳам бор эди. Уларнинг 6 нафари ушланди, қолганлари эса кодли имолардан кейин йўқ бўлиб қолишди.

Барчаси жиддий: Испаниянинг энг катта нашри "Marca"нинг муқовасига қаранг: "Футболдаги қора кун".

Қандай ўйинлар?

Полициянинг рўйхатида 10 ўйин бор, шуларнинг бештаси аниқ!

Асосий эпизод - ўтган мавсумда Сегундадаги "Уэска"нинг "Химнастик"ка қарши ўйинига қаратилди.  Ўшанда мавсум тугашига бир тур қолганди, "Уэска" Примерога чиқиб бўлганди, рақибларни эса "қулаш"дан қутқариш керак. Якундан таррагонликлар  72-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозониб кетишди. Ҳатто, ўйин 0:0 бўлиб турган вақтида Осиё ва Украинадаги букмекерлик сайтлари "Уэска"нинг ғалабасига бўлган ишонч ва ставкани пасайтириб юборганди.

ЛаЛигада шубхада қолаётган жамоа "Уэска" бўлиб қолмоқда. 36-турда улар "Бетис"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўшанда таркибда четлатиш бўлган "Уэска" 98-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради. 37-турда эса ўз майдонида "Валенсия"га (2:6) мағлуб бўлди ва Примеродан "учди". 51-дақиқада таблода 0:6 ҳисоби порлаб турганди, шуларнинг бештаси эса дастлабки 45 дақиқаликда киритилганди.

Рўйхатда яна бир ўйин бор. 38-турда (бу сафар "Уэска" йўқ) "Валенсия" сафарда "Вальядолид"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу орқали ЕЧЛга йўлланма олди. Агарда жамоа мағлуб бўлганида ЕЧЛга чиқа олмаслиги мумкин эди. Агарда жамоа ғалаба қозонмаганида бу борада айбланмасди ёки бу борада иш очилмасди. Энди эса "Вальядолид"нинг биргина собиқ футболчиси хибсга олинган ҳолос.

Учинчи ўйин ҳам бор. Бу Терсера, яъни тўртинчи дивизионда. Бу ерда маълумотлар батафсил берилмаган. Аммо 2017/18 йилги мавсумда "Кариньена" – "Сариньена" учрашуви келишилган бўлганлиги аниқ. Ҳа, ярим профессионал клубларнинг номи бир-бириникидан битта харфга фарқ қилади: томонлар келишув бўйича биринчи ўйиндаги вазифани бажара олишмайди. Иккинчисида эса ўхшайди.

Ким ушланди?
Берилган тахминий маълумотга кўра, бунинг етакчиси- "Реал"нинг собиқ футболчиси Рауль Браво бўлган."Мадрид"нинг 38 ёшли тарбияланувчиси асосий таркибда 6 йил давомида ҳаракат қилган ва бир мавсумда ўртача 15тадан ўйинда қатнашган. У Бэкхемнинг яқин дўсти бўлганлиги учун майдонга тушган деб айтишади мухлислар. У аввалида ўнг қанот ҳимоясида ўйнаганида Роберто Карлосга ўхшарди. Аммо марказга кўчирилганидан кейин бу позицияни эплай олмади. Браво фаолиятини 4 йил олдин Грецияда якунлади.

Ундан ташқари, яна 3 нафар футболчини ушлашди, қолганлар эса назорат остига олинди:

Борха Фернандес. "Вальядолид"нинг собиқ футболчиси. "Валенсия"га қарши баҳсдан кейин фаолиятини якунлади. Ўйиндан кейинги кун соат 11да у клуб президенти Роналдо билан учрашиши ва кейинчалик клубда қандай ишда фаолият олиб бориши борасида музокара ўтказиши керак эди. Аммо боссдан кўра у полиция билан учрашди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, 38 ёшли футболчи барчасига иқрор бўлган. "Борхани тушуниш учун унга эътибор бериш керак. Унга ишонишди ва "Вальядолид"нинг сардори қилиб қўйишди. Ҳозирда эса у полиция билан ҳамкорлик қилмоқда ва ҳеч нимадан қочмоқчи эмас". "Вальядолид"дагиларнинг барчаси шокда: "Борха софдил инсон, у бизнинг ишончимизда эди"

Иньиго Лопес. Бу мавсумда у "Депортиво" сафида ҳаракат қилди. Бир неча йиллар олдин "Реал"ни Испания кубогида 4:0 ҳисобида тор-мор келтирган "Алькоркон"даги ўйини билан кўпчиликка машҳур.  Ҳозирда у ҳам келишилган ўйинда қатнашганликда гумон қилинмоқда, ташкилотчиликда унинг қўли бор ёки йўқлиги номаълум.

Карлос Аранда.  У Испанияда антиқа рекорд ўрнатган: мамлакатнинг 8 жамоаси - «Вильярреал», «Альбасете», «Севилья», «Нумансия», «Осасуна», «Леванте», «Сарагоса» и «Гранада» таркибида ўйнаган. 4 йилдан буён ўйинларда қатнашмаяпти. Ҳозирча унинг бу "ўйин"даги роли маълум эмас.

"Хетафе" футболчиси Самуэль Сайс эса полиция таъқибидан қутулган. Махсус операция бошланган захотиёқ у бу ўйинларда иштирок этмаганлигини исботлаб берган ва шундан кейин уни қўйиб юборишган.

"Фуенлабрада" футболчиси Карлос Кабальеро ва "Кариньена"нинг собиқ аъзоси сўроқ қилинди ва озод этилди.

Шунингдек, изоляторга "Уэска" президенти Агустин Ласаоса ва тиббий департамент бошлиғи Хуан Галиндо Лауса ҳам тушиб қолди. Клубнинг собиқ спорт директори Эмилио Вегу ҳам сўроққа тутилди. Кейинчалик "Уэска" ариза ёзди.  Унинг қисқача мақсади шундай: жамоа келишилган ўйинларда қатнашмаган ва умуман бу борада айблов қўйилмаслиги керак. Офисда эса қидирув ишлари олиб борилди.

Қўлга олинганлардан фақатгина Иньиго Лопеснинг "Реал" билан умуман алоқаси бўлмаган. Аранда, Фернандес ва Браво "Мадрид"нинг тарбияланувчилари ҳисобланишади. Шунингдек, улар "Гранада" ва "Нумансия"да ҳам ўйнашган. Ўз навбатида Лопес "Уэска"да ҳам ўйнади.

Хибсга олинганларнинг барчаси камида уч сутка изоляторда бўлади. Шу вақт давомида улар сўроқ қилинади ва кўрсатмалар олинади.

Схема қандай ишлайди?
Полиция барчасига схематик тарзда ёндашиб боради:

- келишилган ўйинлар ташкилотчилари мавсум бошида ёки охирида ўзларига керакли бўлган баҳсларни танлаб олади;

- улар футболчилар билан бир неча ставкалар борасида келишиб олишади;

- улар келишувдан кейин футболчиларга катта сумма беришади;

- иш бажарилганидан кейин сумманинг қолган қисми тақдим қилинади.

Ушланганларнинг барчаси хар хил типдаги одамлар: ёки тажрибали ёки  собиқ футболчилар, ёки Испания футболига алоқадор ёш ва иқтидорли футболчилар. Агарда қисқача қилиб айтадиган бўлсак, тажрибали футболчи бир гуруҳ билан келишади ва улардан қочиб кетади (барчасидан эмас). Кейинчалик натижадан кейин схемадан улар четда қолишади. Натижада бу барчага ошкор бўлади.

Булар қандай қилиб фош этилади?
- 2018 йилнинг ёзида ЛаЛиганинг ўзи полицияга бу борада ташаббус билан чиққан ва йил давомидаги ўйинларни назорат қилишни айтган. Бу ғояни ЛаЛига президенти Хавьер Тебас 2013 йилда ўйлаб топган.

2018 йилда департамент бошқарувига мамлакат миллий полицияси собиқ ўринбосари Флорентино Вильябона таклиф этилди. Футболга қадар у Испанияда 30га яқин жангчиларни тутган.

Департаментнинг ўзи икки бўлимга ажралган: хавфсизлик бўлими (бунга полициячилар жавоб беради) ва ҳимоя бўлими (келишилган ўйинларга қарши курашишади), айнан улар одамнинг кўзига ғалати бўлиб кўринмаётган бўлган ўйинларни ҳам тафтиш қилишади.

Айнан шу ерда келишилган ўйинларнинг механикаси ва схемаси аниқ қилиб тасвирлаб берилади.

- Биринчи: тоза келишилган ўйин натижада акс этади. Бундай ўйинлар ўзаро принципиал бўлмаган рақибларнинг ўйинларида бўлиши мумкин. Шунингдек, ўзаро суҳбатларда бўладиган гаплар ҳам эътиборга олинади.

- Иккинчи: букмекерларнинг ўйинлари (уларга қаршилар). Буни клубдан узоқдагилар амалга оширишади. Учинчи шахс бу ерда ўйинга жиддий таъсир ўтказадиган жиҳат, сариқ карточка. Бу амалга ошади ва ҳар бир футболчи пулларни бўлишиб олади. Испанияда автоматлаштирилган TYCHE тизими ишлайди ва ўйинларни 1дан 5гача бўлган конкрет баҳода баҳолайди. 2дан тепа бўлган ўйинлар келишилган бўлиши мумкин. "Уэска" ва "Химнастик" иштирокидаги ўйинлар 4 ва 5 баҳоларни олган.

- Учинчи: энг кўп учраладиган вариант - футболчилар ставка учун хато қилади ва керакли натижа учун ўйнайди.

Департамент футболчиларни бу борада ҳимоялаш учун доимий тарзда клуб вакиллари билан семинарлар уюштириб туради ва ғалати туюлган ҳаракатларни уларга кўрсатади.

"Асосийси, футболчилар билан тез-тез гаплашиб туриш. Биз доимий тарзда семинарлар ва воркшоплар ташкил қиламиз. Примеро, Сегунда, терсерв, аёллар Примероси ва Сегундаси каби кўплаб лигаларнинг кийиниш хонасида қандай гаплар бўлаётганини биламиз. Футболчиларга ўзини қандай тутиш кераклигини тушунтиряпмиз. Менимча бу иш бермоқда", - деди департамент раҳбари.

Февраль ойида департамент янги ҳисобот тайёрлади ва унда ғалати туюлган ўйинлар сони кескин қисқарган. Агарда 2017/18 йилги мавсумни ҳисоблайдиган бўлсак, шубхали кўринган ўйинлар сони 29тани ташкил қилган. Аммо Испанияда ҳар доим ҳам бу борада гапирилмайди.

17/18 йилги мавсум якунларига кўра, Испанияда 53 инсон хибсга олинган бўлиб, 39та ариза полицияга топширилган. Шулардан 9таси судгача борган. Полициянинг ўзи эса 18 шабхали ўйинни аниқлаган бўлиб, шулардан 9тасини судга берган. Буларнинг катта қисми қуйи дивизионларда содир бўлган. Аммо шуларнинг энг каттаси 2011 йилда "Леванте" - "Сарагоса" ўйинида қайд этилган. Ўйин ўтганига 8 йил бўлди, иш янгиланди ва барчаси тасдиқланди.

Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри "Вальядолид" – "Валенсия" учрашувидаги жиноятчиларнинг телефон ёзувларини тақдим қилди. Полиция ушбу  овоз ёзувларида Карлос Аранданинг овози борлигини ишонч билан айтмоқда.

- "Вальядолид"нинг 7 футболчиси сотиб олинган". 10 минг қўйсанг, 20 минг оласан. Эшит, "Валенсия" биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимда ҳам ғалаба қозонади. Аммо ҳеч ким, дўстларинг ҳам", - деган ўшанда Аранда.

Браво ва Аранда керакли натижа борасида "Вальядолид" сардори Борха Фернандес билан келишиб олади. Борха эса ўз хизмати учун 50 минг евро сўрайди. Айнан у бошқа шерикларига ҳам буни айтади. Шунинг ортидан полиция унинг изига тушади. Кейинчаликк Аранда ва Браво керакли чизиқлар бўйича ставкаларни ўйлаб қўйишган.

Қишда Рауль Бравонинг офисида учрашув бўлган. Ўшанда томонлар нимани келишиб олгани маълум эмас.

Арандани ушлаш осон бўлди. Браво эса ўзининг эхтиётини билиб юрган ва доимий тарзда телефон рақамини алмаштирган.

Полиция текширувни давом эттирмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика