Latest news

18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  1 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди? News

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

Эртага "Динамо" стадионида Ўзбекистон кубогининг якунловчи баҳси ўтказилади.

"Пахтакор" қаторасига 4-бор финалда қатнашаётган бўлса, "Насаф" 5 йиллик танаффусдан кейин яна мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. 

Қаршиликлар охирги бор мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйишганди (2016 йил).

ЛОКОМОТИВ - НАСАФ - 1:0

30.11.2016. "Динамо" стадиони. 8150 томошабин. 

Рефери: Цейтлин Владислав

Гол:

1:0 - Абдухолиқов Темурхўжа, 2

ЛОКОМОТИВ: Икромов Маъмур; Тўтахўжаев Ислом; Мустафоев Салим; Файзиев Шерзод (Зотеев Олег, 73); Шоахмедов Санжар (Ёлдошев Бобурбек, 85); Абдухолиқов Темурхўжа; Геворкян Артур (Бикмаев Марат, 54); Мирзаев Сардор; Махарадзе Кахи; Кападзе Тимур; Алибоев Икром

НАСАФ: Суюнов Элдорбек; Аъзамов Шерзод; Голбан Игорь; Муҳаммадиев Шуҳрат (Муҳитдинов Шароф, 84); Сайфиев Фаррух; Мусаев Фозил; Абдураҳимов Баҳром; Ҳамробеков Одил (Эркинов Шаҳбоз, 59); Нарзуллаев Дониёр; Ғаниев Азизжон; Черан Драган (Абдихолиқов Бобир, 72)

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев Ислом, 31; Абдухолиқов Темурхўжа, 33; Ҳамробеков Одил, 36; Эркинов Шаҳбоз, 90+4

Четлатиш: Тўтахўжаев Ислом, 90+4

Шу ўринда савол туғилади: "Насаф" 2016 йилги финалда майдонга тушган футболчилардан неча нафарини сақлаб қолди?

Қисқагина қилиб айтсак, ўша таркибдан фақатгина Дониёр Нарзуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимов айни пайтда ҳам "аждарлар" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам "Насаф" таркибига жорий йилнинг бошида қайтганини унутмаслик керак. 

Энди масаланинг жуда ҳам қизиқ бўлган 2-томонига эътибор қаратамиз. Юқорида келтирилган таркибдан роппа-роса 6 нафар футболчи айни пайтда "Насаф"нинг эртанги рақиби — "Пахтакор" вакили ҳисобланади. Булар:

1. Элдорбек Суюнов → 2017 йилнинг ёзида "шерлар" сафига қўшилганди.

2. Шерзод Аъзамов → 2017 йилнинг июлида Тошкентга йўл олганди. У дисквалификация сабаб эртага майдонга тушолмайди. 

3. Фаррух Сайфиев → 2018 йилнинг қишида "Пахтакор" таркибига бориб қўшилганди (+ Баҳром Абдураҳимов ҳам).

4. Драган Черан → 2018 йилнинг ёзида "аждарлар" либосини ечиб, "шерга айланган".

5. Одилжон Ҳамробеков → 2019 йилнинг февраль ойида Тошкентга кўчиб кетганди.

6. Шароф Муҳитдинов → жорий йилнинг аввалида "Пахтакор" футболчисига айланди.

Хуллас, шунақа гаплар. Сизнингча, "Пахтакор" эртанги ўйиндан кейин "аждарлар"нинг қайси футболчисини олиб қўяди?

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика