Latest news

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

5 кун ичида 3 та Хитой клуби “Локомотив”га рақиб бўлади News

5 кун ичида 3 та Хитой клуби “Локомотив”га рақиб бўлади

“Локомотив”нинг Дубайдаги навбатдаги рақиби ҳам Хитой Супер лигаси вакили бўлди. 10 февраль куни жамоамиз ўз чемпионатини 11-ўринда якунлаган “Ханжоу Гринтаун” клубига қарши саф тортади.

12 ҳамда 14 февраль кунлари мос равишда “Тяньцзинь Теда”, “Чанчунь Ятай” клубларига қарши ўйинлар ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди.

“Ханжоу Гринтаун” таркибида етти нафар легионер тўп сурадиган Хитой клубидир. Жамоанинг осиёлик футболчилари мухлисларимизга кўпроқ таниш. Жумладан, австралиялик Мэтью Спиранович, Жанубий Кореядан ташриф буюрган Беом-Сеок Ох, ливанлик Рода Антар каби йигитлар ҳақида ўзбекистонлик футбол мухлисларининг тасаввурлари бор.

Булар сафига тайпейлик По-Лианг Чен, тунислик Бассем Булааби, сербиялик Милош Босанчич, ивуарлик Дэви Клоуд Анган, бразилиялик Анселмо Алвеш Эркулано каби легионерларни ҳам қўшиш мумкин. Тайпейлик футболчини инобатга олмаса, ҳорижликларнинг барчаси ўз вақтида Европа қитъасида тўп сурган.

Бугун “Локомотив” футболчилари ўзаро икки таркибга бўлинган ҳолда кураш олиб боришади. 31 январь куни худди шундай беллашув Тошкентда ташкил этилганди. Дубайдаги иккинчи йиғин якунида “Локомотив” умумий ҳисобда Хитой клубларининг тўрттаси билан беллашиб кўрган бўлади. Қуйида 2016 йил ҳисобидан ўтказилган барча ўртоқлик беллашувлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика