Latest news

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  16 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  39

4-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай? News

4-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган дастлабки тўртта баҳс бўлиб ўтади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон)
11 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, А.Калинин, А.Рубаков.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
Имкониятлар: 55-45%



Ва ниҳоят қўқонликлар орзиқиб кутган кун ҳам келди. Йиллар кетди бу куннинг келиши учун. Мана, олий лиганинг 4-турига келиб "Қўқон-1912" ўз майдонида, олий лигада, бўлиб ҳам водий дербисида мухлислар олдида саф тортади.

Мавсумни кўтарингки кайфиятда бошлаган Рустам Абдуллаев жамоаси бу ўйинга анча жиддий тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш имконияти ҳам чакки эмас, боиси рақиб бугунги кунгача биронта очко ишламаган. Учрашувда Қувондиқ Рўзиев иштирок эта олмайди. "Қўқон-1912"нинг захира ўриндиғидан келиб чиқса, бу жиддий йўқотиш бўлиши мумкин.

"Андижон" аввалги 3та ўйинда ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборган. Лекин ўйин водий дербиси мақомини олишини инобатга олсак, Гесс учун ҳам бу ўйин ўта муҳим.


«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)  
11 апрель 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Ш.Қаюмов
Назоратчи: И.Нехочин
Имкониятлар: 55-45%



"Динамо" яхши майдонда яхши ўйнайдиган жамоалар сирасига киради. Бундай майдон Ғузорда мавжуд. Айнан шу омил икки жамоа ўртасида тенг курашга бой бўладиган ўйин бўлишига асос бўла олади. "Шўртан" 3-тур ўйинини ўтказиб юборди, "Динамо" эса аламли тарзда очколарни бой берди. Руҳий томондан Қурбоновнинг жамоасида устунлик бор. Таркиб борасида тенглик. "Динамо"нинг ҳимояси чакки ҳаракат қилмаяпти.


«Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
11 апрель 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, Т.Галеев, А.Пўлатов, А.Раҳимов
Назоратчи: Р.Айтеков.
Имкониятлар: 60-40%



Агар "Навбаҳор" шу ўйинда ҳам ғалаба қозона олмаса, иккинчи даврада "Сўғдиёна" ва "Андижон" ҳомийлар томонидан пул билан таъминланса наманганликларнинг турнир жадвалидаги аҳволи анча оғирлашиб қолиши мумкин. Таркиб четдан қараганда ёмон эмас, аммо ғалаба йўқ. Тўртинчи турга келиб жамоа ўз майдонидаги учинчи ўйинини ўтказади. Уйдаги очколар олтинга тенг.


«Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона)
11 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Т.Гайнулин, Н.Рўзимов, Р.Лутфулин
Назоратчи: Д.Роман.
Имкониятлар: 50-50%



Бу ўйинда имкониятлар теппа-тенг. Турнир жадвалидаги қўшнилар. Иккиси ҳам "Локомотив"дан бир очко олди, иккисида ҳам 2тадан дуранг ва биттадан ғалаба бор. Тўплар нисбати ҳам бир хилда - 3:2. Ўйиннинг Бекободда бўлиши бироз "Металлург"га устунлик беради, аммо рақиб сафидаги футболчиларнинг маҳорати имкониятларни тенглаштиради. Мағлуб бўлмаган жамоалардан бири ютқазадими ёки яна дуранг, буни Бекободда бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин билиб оламиз.

"Сўғдиёна"нинг иши эса анча оғирлашиб қолган. Агар футболчилар ўз имкониятлари даражасидан юқори ўйнаб очколарни қўлга киритмасалар, Даврон Файзиев ҳеч қандай селекция бозорида иштирок эта олмайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика