Latest news

11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  2 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  8 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  19 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  8 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  11 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди News

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди

Бугун ЎФА анжуманлар зали ҳакамларимиз учун навбатдаги семинарга мезбонлик қилмоқда.

Маросимнинг дастлабки қисми танқидий руҳда ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамларнинг айни пайтдаги ҳолати, уларнинг камчиликлари ҳақида гапириб, маҳоратни ошириш учун ўз тавсияларини берди. Шунингдек, барча реферилардан ишига нисбатан жиддийроқ муносабатда бўлиш сўралди.

Маросимнинг 2-қисмида IFAB ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунча берилиб, Валентин Коваленко ҳамда Владислав Цейтлин иштирокида баҳсли вазиятлар таҳлили ўтказиляпти.  

ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров эса ташкилот ўз ҳомийсига эга бўлгани, бундан кейин Суперлига баҳсларида ишловчи қанот ҳакамларининг гонорари кўтарилиши (3 млн.га) ҳақида гапирди. Бунгача лайнсменлар 1та баҳс учун 2 млн сўм олар эди.

Ҳозирча айтилган энг муҳим янгилик эса бош ҳакамлар билан боғлиқ. Бу йил Суперлигада энг кўп баҳсда ишлаган Раҳимбек Каримов энди ФИФА реферисига айланди.

Бу жараён жуда қизиқ кечган. 32 ёшли Каримов ушбу мақомни олиши учун тажрибали Азиз Асимов ўз ўрнидан воз кечди. 

Яқинда 42 ёшни қаршилайдиган рефери нима учун бунақа ташаббус кўрсатгани билан қизиқдик.

"Кузатаётгандирсиз, бу йил Раҳимбек ажойиб формага кириб олди. У Суперлигадаги энг барқарор ҳакамлардан бири бўлиб турибди. Каримовнинг ФИФА реферисига айланадиган пайти келган эди.

Ўз ўрнимни унга бўшатиб беришимга келсак, буни  тўғри қабул қилиш керак. 

Сабаби шундаки, ФИФА рўйхатида реферилар сони чекланган. Ушбу мақомга даъвогарлар кўпайиши ёш ҳамкасбларимиз орасидаги рақобатни кучайтиради. Бу ҳолат ичкаридаги муҳитга янада салбий таъсир қилиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб, шу ҳақда ўйладим.

Мен эса ВАР ҳаками сифатида халақаро майдондаги фаолиятимни давом эттираман", — дейди Азиз Асимов.

Маълумот учун, ФИФА рўйхатида биздан 7 нафар рефери бўлиши керак. Ҳозир ушбу мақомга қуйидаги ҳамюртларимиз эгалик қилишмоқда: Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфулин ва Раҳимбек Каримов.

Давоми бор...

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика