Latest news

30 ёшли япониялик "Штутгарт" билан шартнома имзолади News

30 ёшли япониялик "Штутгарт" билан шартнома имзолади

Япония терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хажиме Хосогаи "Штутгарт" билан 2 йиллик шартнома имзолади.

"Герта" футболчиси ҳисобланган Хосогаи сўнгги мавсумни "Бурсаспор"да ўтказди. 30 ёшли япониялик бунгача Бундеслиганинг "Байер" ва "Аугсбург" каби жамоаларида ўйнашга улгурган.

"Штутгарт" ўтган мавсум якунларига кўра Германия чемпионатининг иккинчи дивизионига тушиб кетди.

Хажиме Хосогаи Япония терма жамоасида 30 та учрашувда, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика