Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

30-тур олдидан. "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз серияни чиройли якунлаб қўйиш ҳаракатида News

30-тур олдидан. "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз серияни чиройли якунлаб қўйиш ҳаракатида

Эртага олий лиганинг 30-тур баҳслари бўлиб ўтади ва шу билан навбатдаги чемпионатга ҳам якун ясалади.


Сўнгги турни "Навбаҳор" ўз майдонида ўтказади. Айни пайтда бешинчи ўринда бораётган жамоа мавсумни шу поғонада тугатиб қўйишни мақсад қилган. Бунинг учун жамоадан мағлубиятга учрамаслик талаб этилади. 

Шунингдек, бу ўйинда "Навбаҳор" ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни ажойиб тарзда якунлаб қўйишни ният қилмоқда. Маълумки, бу йилги чемпионатда уйдаги беллашувларда шу пайтгача ютқазмаган фақат "Навбаҳор" бўлиб турибди. 


"Навбаҳор" олий лига клублари орасида ўз майдонида ютқазмаган ягона клуб


Наманганликлар уйда 14та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида ғалаба қозониб, беш марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 23-11. Жамоа уйдаги ўйинларда 32 очко жамғарган. Агар "Навбаҳор" ушбу кўрсаткични охирги турда ҳам қайд этса, бундан жамоа мухлислари хурсанд бўлса арзийди. Негаки кучли дея тан олинадиган "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари уйда бир мартадан мағлубият аламини тотиб кўришган.

Шунингдек, тўртта жамоа ўз майдонида икки бор мағлуб бўлган. Булар - "Пахтакор", "Машъал", "Олмалиқ" ва "Қизилқум". Эртага "Насаф"нинг легионерларсиз майдонга тушиши кутилмоқда. Чунки Рўзиқул Бердиев охирги ўйинда асосан ёшларни синаб кўришни мақсад қилган. Шундай бўлса-да, "Насаф"нинг жиддий қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика